Танкист ёҳуд оқ йўлбарс

(романдан парча)

Аввалдан у ҳақида маълум бўлган нарса шуки, у — Курск бўсағасидан беҳуш ҳолда олиб келинган. Бу майда маълумот ишончсиз занжир каби қулоқдан-қулоққа уланди: таъмирчилардан юк машина ҳайдовчисига, ундан дала эвакуация касалхонасигача шу гап етиб келди. Катта жарроҳ бошқа маълумотлар йўқлиги сабабли, қўшимча ҳужжатларга шошилинч «номаълум танкист» деб ёзиб қўйди.

Қисқаси Иван Иванович ниҳоят тузалди. Тўғри, кейинчалик ҳам у ўзи ҳақида тузукроқ маълумот беролмади, ҳозирга қадар ҳам у оддий сўзларни ҳам ниҳоятда қийналиб, зўрға талаффуз қиларди. Шунга қарамай, у ҳар қандай буйруқларни тўлиқ онгли равишда бажарарди, бу унинг ҳали талабга жавоб беришини англатарди. Қўшимча тиббий текширувлар ҳам унинг мавжуд талабларга мослигини кўрсатди. Аллақачон маълум бўлган ногиронлар ўз юртларига жўнатиб юборилди, қолганлар ўз қобиқларида танкистдан ҳайратда қолдилар, кимларнингдир ҳасади келди, ҳатто хотирасини йўқотганлар унга умидвор қарашди. Турли туманлардан савдогарлардай «омадлилар» учун келишарди. Дарвоқе, омадли бўлганлар реактивминомётлар соқчиларининг полкига тушишди; «катюшниклар» орасида йўқотишлар бор деб ишонилганди. Яна омадлилар пиёда аскарлар ва артиллериячилар карвонига қўшилиш учун имкониятга эга эдилар.Аммо Иван Ивановичнингкелажаги бутунлай умидсиз бўлиб чиқди, танкистларнинг омон қолганларини яна механизациялашган корпусга қайтариш тўғрисида буйруқ келган эди. Шахсан майор томонидан ёзилган бу буйруққа бўйсунмасликни иложи йўқ эди, Иван Иванович билан улар бу борада ўйин ўйнолмасди. Врачлар ўзларини фаолияти хавф остига қўя олмасди. Комиссиянинг аянчли тажрибасидан маълумки, олдинги қисмларга қимматбаҳо ходимларни етказмасдан исроф қилганлар оғир синовларга дучор бўлиши турган гап эди. Шунинг учун касалхонада ҳужжатларни юритилиши бекорга эмас эди. Иван Иванович Найдёнов билан ҳам бу борада ҳужжат ёзган врачнинг мақсади шу борада ҳаммасини тўғри қилишга қаратилгани шундан. Улар унинг миллати деган жойга иккиланишмади, унда акцент йўқ, демак, рус деб ёзиш мумкин. Туғилган жойи шифохона манзили. Партияга мансублиги партиясиз (агар у илгари коммунист бўлган бўлса, хўш нима бўлибди). Мутахассислиги — танкист. (Улар уни кейинчалик қаердан эканлигини аниқлайдилар). Ёши ҳам номаълум қолмоқда. Бемор дудуқланади. Улар уни ёшини аниқлашга қанчалик уринишмасин, у қўлини силкитавергач, аср бошида туғилганлигиниқайд этиб қўя қолишди.

Найдёновни текширгани барча бўш шифокорлар, ҳатто опа-сингил врачлар чиқишди — унинг ҳолати тиббиётда ноёб, шу билан бирга тушунарсиз эди. Тўқсон фоиз куйган, омон қолиш имконияти йўқ бўлган одамнинг тирик қолиши мўъжиза эди, яна танкда бир ҳафта қолиб кетган, худди нариги дунёда унга жой йўқ бўлгани учун кетолмагандек, яна бу ҳаётга ночор қайтган эди у гўё. Танкистнинг орқасида осилиб келган сумкасида бир бўлак совун, ғиштдек қотган нон ва бир бонка аллақандай американча пишириқ бор эди. Кўкрак чўнтагида эса уни танкистлигини тасдиқлайдиган исми-шарифи битилган ҳужжат чиқди.

Уни юк машинасида олиб келишди.

Иван Ивановични пайдо бўлиши Челябинский яқинида янги ташкил этилган бригадада ўчмас таъассурот қолдирди. Шахсий таркиб сафга қўйилганида, ўзи куйган ва чандиқлар ичида қолган унинг командири, доимий қўмондон бўлгани учун эчки оёғи лақабини олган ўттиз ёшли ҳарбий ўзини тия олмади:

— Ҳа, тумшуғида тиртилмаган жой қолмади эчкининг оёғида! —истеҳзо қилди у ўзини назарда тутиб

Кейин қўпол бригада командири янги келганларни сафдан бир қадам олдинга чиқишни буюрди:

— Қаердансиз?

Иван Иванович ўзини қаердан эканлигини билмас эди.

Ротадаги аскарлар саросимага тушиб, подполковникка моҳиятни тушунтирган бўлди.

— Хўш, эчкининг оёғи ким? Менми ё бу механикми?

— Унинг ҳужжатларида у танкист дейилган, — деди умидсизлик билан лейтенант.

— Балки юк кўтарувчидир?! Зеро бу ёввойи уруш учун фақат шафқатсиз куч керак. Снарядларни тўхтовсиз олиб келинг ва душман қўналғаларига ирғитинг.

У шундай жаҳл билан гапирди. Орқадаги бўйин суяги лақаби берилган оддий аскар Найдёновдан кўп нарса талаб қилинмади. Бу шошқалоқлик билан тузилган ҳарбий қисм ҳам аввалига ҳеч кимни қизиқтирмади. Уч-тўрт ҳафталик ёмон тайёргарликдан сўнг, фронтга жўнатишди уларни, биринчи жангдан кейин «ўттиз тўрт» номерли танкнинг ёниб кетишига бир баҳя қолди. Танк ичидагилар сакраб чиқишди, тутун ва қон аралашиб кетди. Унутувчи Иван Иванович ҳамма билан бирга итоаткорлик билан совуқ казармага қайтди. Экипажга ўша Найдёновни тарафини олган лейтенант бола командир эди. Уларнинг сафида кекса ўзбек ҳайдовчиси, собиқ москвалик радио оператори бор эди яна.

Орада ўтган бир ойдан ошиқ вақтдан сўнг, Челябинскдаги трактор заводида улар кўришиб қолиши тақдирнинг уларга бир туҳфаси эди. У ерда улар Т-34-76 сериясининг сўнгги русумларидан бирини йиғишди*. Устахонада Найдёновни кўрганлар ўз хотираларини хўрсиниш билан эслаган бўлса ажаб эмас. Иван Иванович кекса ўзбекдан фарқли ўлароқ бундай хотираларга эътибор қилмасдан завод ошхонасидаги қўшимча рационга қизиқиб, бу ҳақдаги тафсилотларни ўрганди. Ўз қўл остидагилар билан муносабатларда обрўсини сақлаб қолиш учун курашаётган йигитча — лейтенант эса ҳаммадан ўзини миннатдор тутишга уринарди. Москвадан келган радиооператор ва ўзбекнинг даҳшатига кўра, танк уларнинг кўз ўнгида қайтадан териб чиқилди.

Ҳамма титроқ билан кутган кун келди. Қўмондон кескир пичоқ, соат ва компос олди. Экипажга катта бир парча брезент берилди. Қайта терилган «ўттиз тўртинчи» танк завод устахонасида ҳайдашга тайёрланаётган эди.

Бу ерда Иван Иванович билан ғалати ҳолат содир бўлди.

Унинг бошида нимадир чақнади шекилли, у ўзини бутунлай беҳуш тутди. Танкни устахонадан ҳайдашдан олдин Иван Иванович унинг ичида эди, у лейтенантдан латта олиб беришни сўради. Уни бир неча бор чақиришганидан сўнг, механик люкидан энгашиб ҳаммага ҳаяжон билан қаради. Экипаждагилар титраб кетди. Иван Иванович танк ичига қайтиб кирди.Лейтенант, москвалик оператор ва ўзбек чол бир томонда, танкни тузатувчилар бошқа томонда қолишди, танк илкис йўлак бўйлаб дарвоза томонга шошилиб юриб кетди. Ақлдан озган Найдёнов бир лаҳза ҳам тезликни пасайтирмади — йўлида учраган ҳар қандай ашқол-дашқолларни эзиб, янчиб олдинга интилди. Унинг бирон балога йўлиқиши ҳеч гап эмас эди. Кўпчиликдан шундай ўй ўтди, ҳатто қўмондон лейтенант ҳам бунга шубҳа қилмасди. «Ўттиз тўртинчи» танк тезликни пасайтирмасдан тегишли масофаларни катта тезликда босиб ўтгач, ортга бурилди-да, сўнг, ўттиз метрлар юргач, атрофдаги машиналар орасида маневр қилиб, ниҳоят, ҳовлига келиб тўхтади.

Қўрқиб кетган қўмондон югуриб келди. Ўзбек чол ҳам, москвалик радиооператор билан бирга унинг ортидан ҳаллослаганча етиб келишди. Ҳаммани юракини така-пўкани қилган танк ҳайдовчиси люкдан бошини чиқарди ва ҳовлига сакраб тушди. Иван Иванович уларнинг ваҳшатига беэътибор бўлган ҳолда, даҳшатли табассум билан тиржайди. У қалтирар ва ҳамон тинчлана олмаётгани сезиларди. Эҳтимол,ниманидир эслагандир, қалтираётган қўллари шундан нишона берарди.

Албатта,бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди; ўтган ҳаётида куйиб қовурмоч бўлган, хотирасини унутган, раҳм-шафқатга зор ва аянчли бу танкист ҳақида, Худо асраган бу ҳайдовчи ҳақида яна нима деб ўйлаш мумкин. Жангда омон қолиш имконияти камайиб бораётгани билан ўзбек чол ҳам ундан умидвор бўларди, бу унинг юзидаги хурсандчиликдан зоҳир бўларди, ҳатто москвалик ўғри, эндиликда радиооператори ҳам ким билан дўстлашиш кераклигини дарҳол тушунди, у уларга халоскор сифатида намоён бўларди. Иван Ивановичнинг қўллари баъзан банд бўлганида радиооператор, унга сигаретни ёқиб чектирар ва унинг куйиб кетган даҳшатли қора оғзига ҳайрат билан қарарди. У билан кифояланмас Т-34-76ни барча ҳайдовчилар учун ноқулайлик туғдирувчи тўрт тезланишли муфтага эга бўлиб уни бошқариш осон эмас эди**. Эшелонга юкланган буюмларни қўриқлаб бориш учун бригада эллик километр йўл босиб, машғулот майдонига вақти-вақти билан жавобан ўқ узиб борди. Қиш совуқ келди, ҳарорат минус ўттиз градусгача етди, танкни муз қобиқ қоплади. У қайрилишларда оғир ҳаракат билан борарди, ёнбағирларда кўтарилиб, сирғалиб кетарди, ҳамма шафқатни унутганча борарди, ўзбек чолни намоз ўқиётгани базур эшитиларди, болакай командир тишларини ғижирлатарди — у умидсиз равишда айлана бўйлаб юришга кўрсатма берди. Радиооператори тилини тишлаб қолишдан ўзини тийиб, сўкиниб ғудранди. Фақатгина Иван Иванович «ўттиз тўрт»ни бокира ва бузилган ерлар бўйлаб, шафқат билмасдан олдинга йўналтириб борарди. У доимо қаёққадир ошиқар, бу ҳаммани хавотирга соларди, аммобунга қўмондон ва ўзбек чолгина бепарво эди. Албатта, қўрқиш учун асос бор эди — очиқ ва куйган оғиз, бесабрлик, титроқ, танкни бу тахлит ҳайдаш истагини безарар, деб баҳолаш қийин. Унинг люки очиқ турарди, бу барчани бир вақтни ўзида музлатиб қўймаслигига кафолат йўқ эди, шунга қарамай бундай ҳолда экипаж орасида биргина қони қайноқ одам механиккина эътиборсиз эди. Радиоалоқа орқали лейтенант тўхташ ҳақида буйруқ берди, аммо у Иван Ивановичга қичқиришга ботинмади. Қор ёғар, агар шу тахлит қотиб тураверса, танк батамом музлаб қолиши ҳеч гап эмас эди. Ниҳоят эчки оёғи лақаби билан таниш қўмондон экипаж яқинида пайдо бўлди, у йиғлаб юборишга тайёр эди, аммо бошлиқ сифатида бундай қилишдан ўзини
тиярди.

— Ҳайдовчи мени машинамга ўтир, — деб баланд овозда буйруқ берди у.

— Ўзингиз бу ёққа келинг, — уни чақирди Найдёнов.

— Менга эчки оёғини танкига ўтасан, — қатъий буюрди бу сафар командир.

Оқибат шу бўлдики, Иван Иванович командирнинг танкидан жой олди. Ўзбек чол ва унинг экипажи учун ҳайдовчи сифатида лейтенантнинг ҳайдовчиси алмашди. Шундай қилиб «ўттиз тўрт»ни ҳайдовчилари алмашди.

Бригада қўмондони Иван Ивановични ўз танки бошқарувида ҳайдашини кузатаркан, қийқириб юборди. Бу ақлдан озган ҳайдовчини этик билан газ педалини беаёв тепиши, ҳаракатларини бир зум ҳам тўхтатмасдан давом эттириши, чиндан ҳам ўзгача важоҳат берарди экипаж орасида. У ҳамма нарсани унутганди, ким билсин, эҳтимол, ҳамма нарсани эслаётгандир. Экипаждагилар ҳайрат билан уни кузатар, танк буталар, жарликлар ва адирлар билан қопланган далалар бўйлаб ўта ишонч ва тезлик билан одимлаб бораркан, қўмондон танкининг ичидагилар худди циркдагидек ҳаяжонга шерик бўлганча боришарди.

— Қани, қани, кетдик! — бу механикни қўмондон энди ўзидан узоқлаштирмаслигига табиий бир йўсинда ишонарди. Бош суяги лақабини олган танкист эса ҳаяжон ва керакли жойларда қийқириб танкни елдириб борар ва бир зум ҳам секинлашишни хаёлига келтирмасди. Дарҳақиқат, ахир жанг майдонида ҳар бир сониянинг қадри қанчалар муҳим бўлишини тушунган одамга бунинг аҳамияти катта эди.

— Ўшанда қандай қилиб олов ичига тушиб қолдингиз? — деди ниҳоят тўхташгандан ундан сўради командир.

Иван Иванович командирга тикилиб, саволга тушунмай, асабий ғудранди.

— Ўзингиз-чи, эчкини оёғини қандай куйдирдингиз? — саволга савол билан жавоб берди у. — Сизни шундан кейин ҳам алмаштиришмадими?

Иван Иванович бирдан маъюс бўлиб қолди. Эҳтимол,бир сонияга ўтмишини хотирлагандир.

— Йўлбарс, — деди у бирдан. — Оқ йўлбарс!

Унинг кўзлари ёнди, нафратдан титраб кетгандек бўлди.

1942 йилнинг қишига келиб, «ўттиз тўртинчи»*** танкнинг ваҳшатли маневрларидан ва ўт сочувчи қудратига жавобан уни йўқ қилиш учун навбатдаги фронт чизиғи томон ўт очишни бошлашди.»Хеншель» фирмасининг квадрат бронтозаврлари ўтиб бўлмас маневрлар билан уни тўпга тута бошлади. Таққослаб бўлмайдиган оптик ускуналар билан жиҳозланган «саккиз-саккиз» номли бу танклар билан истаган нишонни йўқ қилиш имкони мавжуд эди. Бу темир»Йўлбарслар»ни бошқараётган синчков олмон механиклари икки қатор қилиб уларни жанг майдонига ташлаган, бошқариш осон бўлиши учун ғилдираклар ишлатилган бу машиналар тез ва эпчил ҳаракат қиларди. Ҳар томонлама зирҳланган, 76 миллиметрли чиғаноқ қобиқ қопланган бу ҳарбий машиналарга бас келиш, баъайни олов билан ўйнашишдек бир гап эди. Алалхусус, ҳар тарафлама зирҳланган бу қўнғизлар Курск далалари бўйлаб судралиб келаркан, ўзини қаршисида ота-боболарининг аждоди бўлган «ўттиз тўрт» танкларини кўрди. Пичан ва новдалар орасида яширинган циклоплар каби T-34 лар душманнинг қаршисидан бирдан пайдо бўлиб, уларни довдиратиб қўйди, немис танкларини йўқ қилганча уларга жуда катта зарар етказди****. Шунда ҳам баъзи ахмоқ танкистлар жонини хатарга қўйиб, уларга қарши танкларга қарши гранаталарни улоқтирдилар, немис пулемётлари эса, уларни бир маромда ўққа тута бошлади. Айниқса «Оқ йўлбарс» номли танк бутун батолёнга катта зиён етказа бошлади. Аввалига ҳеч ким уни пайқамаганди, чунки қишда танклар бир хил оқ рангда бўлар ва биринчи нишон тегиши билан улар ёниб кетарди. Аммо баҳорга келиб Вермахтнинг бу йиртқич темир йўлбарслари яққол ажралиб қола бошлади, шунга қарамай уларнинг қаршисида ва ортида ёниб кетган ва тутунга айланаётган машиналар бурқсиб қолаверарди. Уларнинг бирини йўқ қилгунча,ўн бешта Т-34ни қурбон қилишга тўғри келди.

1943 йилнинг ёзида Курск яқинида Прохоровкаяқинида оқ қотил Иван Ивановични танкини топди. Ҳаво разведкаси Катуков ва Ротмистровлар***** у ҳақида огоҳлантиришди. Аммо ҳар доим бундай огоҳлантиришлар жуда кеч берилади ва сиз ҳеч нарсага улгурмайсиз. «Ўттиз тўрт» ҳам шундай ғазаб билан «Йўлбарс»га фойдасиз ўт очди. Бутун кун бўйи жанг бўлганига қарамай SAU-152лар бирон марта «Йўлбарслар» ва «Пантерра»ларни қобиғини ёриб ўтолмади******. Улар бизникиларни ҳар томондан таъқиб қилиб, олов билан ҳайдаб, бортларимизга қуйи калибрлар ва зирҳли тешувчилари билан ҳужум қилиб, «Оқ йўлбарс»ни дахлсиз олдинга юришини таъминлади — бу буюк жанг алангаси ортидан тутун ва олов қолди.

________________________


* «Ўттиз тўрт» — бу ажойиб танк, уни қандай юзага келгани ҳақида батафсил сўзлаб ўтириш шарт эмас, бу ҳақда ёзган нашрларга мурожаат қилишнинг ўзи кифоя. Аммо эслатиб
ўтиш керакки, уруш туфайли танк модернизация қилинди, албатта,унинг аввалги кўриниши сақлаб қолинди. Шу маънода қирқ биринчи йилда урушга кирган Т-34 ларни урушни тугатган Т-34-85 лар билан таққослаб бўлмайди. 41—42-йилларда немис танклари ва
танкка қарши қуроллар учун деярли ўтиб бўлмайдиган зирҳга эга бўлиб, уларнинг Рz Т-II,
Pz T-III каби танкларига қарши заиф тизимлар билан курашишга тўғри келганди. Тўғри
T-VI лар, шунингдек, қўлга олинган Чехиянинг Pz-35(t) ва Рz-48(t) танклари 1000 км йўл
босгач, «ўттиз тўрт»лар каби двигателлари ишламай қоларди. Аммо тан олиш керакки,
немис автомобилларининг двигателлари юқори сифати билан мақтовга лойиқ эди, уларнинг чидамлилиги туфайли немислар аллақачон Москва остоналарида турарди. Аммо
уруш охирида вазият тескари томонга ўзгарди,яхшизирҳли немис танклари («Пантерралар» ва «Йўлбарслар») айнан двигател борасида муаммоларга йўлиқишди. Аммо уларнинг отган ўқлари «ўттиз тўрт»ларни бир ярим, ҳатто икки километрдан тешиб ўтарди.
Бироқ ўрта совет танкининг янги 85 миллиметрли тўплари немисларнинг «8-8» тўпларидан ёмон эмас эди, такомиллаштирилган V-2 двигателлари билан душман сизиғини
беш юз километр беридан нишонга олиш имконияти бор эди унда. Артиллерияга келсак,
бутун уруш давомида дизайнерлар T-34 ни энг собит ва яхши тўплар билан қуроллантиришга ҳаракат қилишди. 1944 -йилгача танклар 76 миллиметрли тўплар билан қуролланганди. T-34-76 сериядаги танклар танк ишлаб чиқарувчи заводларда йиғилган. 42-йилдан бошлаб, асир олинган «ўттиз тўрт»лар билан танишган немис танкистлари шунчалик ҳайратга тушдиларки, улар немис саноатидан худди шундай танк нусхаларини талаб
қилишди. Иттифоқо улар муносиб танк авлодларини яратдилар, бу нафақат «йўлбарслар»
ва «пантерралар»да, бошқа немис моделлари «учинчи», «тўртинчи» русумли моделларда ҳам ўз ифодасини топди. Биз улар билан муносиб кураша оладиган 85 миллиметрли
тўпларни яратдик. 1944-йилнинг қишидан бошлаб, уруш охиригача бизнинг асосий танкимиз бўлган T-34-85 ни ишлаб чиқариш бошланди. Аввалги танк модели T-34-76 жуда
кўп камчиликларга эга эди, яъни уларда иккита экипаждан бошқаси сиғмаслигини кейинчалик кўрган америкаликлар уларни тор минорада қўй терисига ёпиниб, курткаларда
қандай ўтиришганига ҳайрон бўлишди. Экипаж яна бир кишини сиғдира олмагани туфайли қўмондон ўзининг бевосита вазифалари билан бирга отишма жараёнида ҳам бир
вақтда қатнашишга мажбур бўлди. Бу эса ҳам қўмондонлик, ҳам отишма жараёнига салбий таъсир кўрсатди. Немис танклари эса бешта экипажни бемалол сиғдирарди ва уларнинг ҳар бирини алоҳида вазифаси мавжуд эди. Совет танкларида эса ҳайдовчи люкни
доим очиқ қолдиришга мажбур эди, акс ҳолда, радиооператор деярли ҳеч нарсани кўра
олмасди. Шунинг оқибатида бизникилар жанг вақтида тез-тез кўр-кўрона зарба беришга мажбур бўлиб қолишарди. Чунки радиоалоқа ёмон бошқариларди. Ёқилғи бакларининг ҳам жанговор бўлинманинг ён томонида жойлашганлиги муваффаққиятсиз бўлиб
чиққанди: баъзан аланга чиқиб кетса, экипаж учун ҳаммаси тугарди ва ҳеч қандай имконият қолмасди. Бу камчиликларнинг барчаси уруш вақтида тузатилди(гарчи ёқилғи
баклари асл жойида қолдирилган бўлса ҳам). Воқеатан, T-34-85 танкларибеш экипажни
сиғдирадиган бўлганидан кейин ҳам, танкистлар ўқ-отар-радиооператоридан воз кечиб,
тўрт киши билан жанг қилишган, уларнинг бири ҳайдовчи ва уч киши уруш жараёнида
бевосита иштирок этувчилар бўлган.


**Дастлабки T-34 ларнинг энг катта камчиликларидан бири заиф ва тиришган тўрт поғонали витес қутилари эди. Отишма пайтида улар тез-тез қулаб тушарди, ҳатто қути картерларининг ёрилиши қайд этиларди. Уни ўзгартириш учун отишмачи радиооператори
қўлини олиб туриши, ва икки киши ҳайдовчи билан бири тортиб олиши керак эди, бир
кишининг кучи етмасди. Билланиҳоя бундай танк учун жуда яхши тайёргарликка эга
ҳайдовчилар керак бўларди. Бундай ҳайдовчилар эса етишмасди. Тажрибасиз механик
биринчи витес ўрнига тўртинчисини ёпиштириши мумкин эди, бу эса танкни бузилишига олиб келарди. Машҳур 183-завод доимий ишлайдиган беш тезланишли муфтага эга
бошқарувни ишлаб чиққанидан кейингина вазият кескин ўзгарди.


*** «Йўлбарс» дунёдаги энг оғир ва энг яхши қуролланган танк бўлиб, 1944 йилгача бу немис
танкига дахл қила оладиган танк бирор-бир мамлакатда ишлаб чиқилмаганди, бу танк
билан курашда собиқ иттифоқ жуда кўп қон тўкилиш билан бадал тўлади. Унинг оғирлиги салкам 60 тоннани ташкил қиларди. Унга ўз оғирлиги тушмаслиги учун танкдаги
роликлар шахмат тахтаси шаклида жойлаштирилганди. Pz T-V тутқичлар ўрнига рулга эга бўлган биринчи танк сифатидабошқаришни осонлашишига олиб келди. Бу танкистлар учун ҳам жуда қулай бўлиб, 100 миллиметрли зирҳга эга эди. Уни 500 метрдан
узоқ бўлган масофадан ишдан чиқариш нисбатан қийин саналарди.Қолаверса, Pz T-VI га
бу масофада яқинлашиш ҳам осон эмасди. Унинг 88 миллиметрли тўпи, эҳтимол, ўша
пайт учун энг даҳшатли ва мукаммал қурол тўпи саналарди. Ўзининг сифатли оптикаси, алахусус, экипажнинг анъанавий ва юқори тайёргарлиги билан машҳурлигига келсак (бу борада биз узоқ вақт умидсиз равишда ортда эдик) бунга эришиш осон бўлмаганди иттифоқо. Юқори технология билан қуролланган душманга қарши жанг қилиш катта жасоратни талаб қиларди. Танкистлар бу лаънати ҳарбий машиналар билан тўқнаш
келганда ўзларининг нақадар ожизлигини ҳар доим ҳис қилишган. Иттифоқо, 1943-йилга келибгина 76 миллиметрли тўплар билангина «Йўлбарс»ни яқин масофадан (300—
500 метр) ҳамда кичик калибрли ракеталар билан уриш мумкин эди. Бундай ўқ-дорилар
эса, жуда кам ишлаб чиқарилар эди. Қийинчилик шунда эдики, барча қулай шароитларга маълум жойда мавжуд, қолганлар эса бундай ўқ-дорилардан фойдаланиш имконига
эга эмас эди. «Субкалибрли» йўл ғилдираклари билан жиҳозланган («Йўлбарс»ни тўхтатиш учун) қуроллар айнан шу немис технологиясини йўқ қилиш учун ишлаб чиқилганди. «Йўлбарс»лар шу даражада хавфли эдики, улар T-34 ларни биринчисини тинчгина
йўқ қилиб, иккинчиси устига ҳам қўрқмасдан босқин қилиб бемалол вазиятдан чиқиб
кетар ва унга қарши танкистларнинг бирор нарса қила олиши амримаҳол эди.Мисол тариқасида Н. Я. Железновнинг хотираларига қайтайлик: «...улар («йўлбарс»лар — муаллиф эслатмаси) очиқ майдонда туришибди. Унга қарши қандай ҳаракат қилишни билмаймиз. У сизни 1200—1500 метрли масофадан ёқиб юборади. Биз унга қарши курашиш
учун беадаброқ бўлишимиз ва йўлбарсга қарши қуёндек югуриб унга яқиндан ҳамла
қилишга мажбурмиз. Бу қийин аммо. Агар сиз «Йўлбарс»гақарши 800—1000 метр масофагача яқинлаша олсангиз, у горизонтал ҳаракатланганда,сиз вертикал ҳаракатланиб,
бирор чорани тезроқ кўрмасангиз, танкдан тезроқ сакраб чиқишингиз керак бўлади, акс
ҳолда ёнасиз! Қачонки «Ўттиз тўрт»ларда 85 миллиметрли тўплар пайдо бўлганда вазият
тўғриланди — ҳатто унга қарши бирга-бир юриш имкони пайдо бўлди. Аммо шунга қарамай айтиш керакки, Pz T-V1 биз учун энг номақбул рақиб бўлиб қолди

**** «МG-42» — даҳшатли қурол саналарди. Собиқ совет аскарлари уларни «Ҳитлернинг ўрамалари» деб аташган. Агар бу пулемётданотилган ўқ танага келиб тегса, суякни танадан
синдириб, бурдалаб ташларди.

***** М. Е. Катуков — таниқли собиқ совет танк командирларидан бири. Унинг таркибида Т-34 ларни ўз ичига олган бригадаси 1941 йилда Тўла яқинидаги Гудерианнинг танк
колоннасини тўлиқ мағлуб этганди (ўша пайтларда немисларнинг бу борадаги дахлсиз
ҳисобланиб келинган устунлиги ҳақидаги қўрқувлар T-34 лар туфайли бартараф бўлди.
Курск жангида бу генерал 1-танк армиясини бошқарган. Унинг ҳатти-ҳаракатлари эвазига немисларнинг жанговор машиналари Манштейн билан Прохоровнинг рамзий
жангидан кейин чекинишга мажбур бўлди. Умуман олганда,уруш охирига келиб, 6 та
гвардия танк қўшинлари яратилди. 1. Танк армиясига — М. Е. Катуков, 2. Танк армиясига — А. И. Радзиевский, 3. Танк армиясига — Р. С. Рубалко, 4. Танк армиясига — Д. Д. Лелюшенко, 5. Танк армиясига — И. Т. Шлемин, 6.Танк армиясига — А. Г. Кравченколар
раҳбарлик қилган.

******Эҳтимол 1943 йил учун «Йўлбарслар», «Пантерралар» ва «Фердинандлар»нинг ягона муносиб душмани советларнинг ўша вақтда дунёдаги энг кучли орзуси бўлган SAU152 (152 миллиметрли тўп) эди. Бу муваффаққият ўқ билан (албатта муайян масофадан)
ҳар қандай немис танкини йўқ қилиш мумкин эди. Унга тегишли ном берилди: «Сент - Жоннинг гўшти