Беҳишт бу — Толстойни Пушкин ўқиётган жой...
* * *
Беҳишт бу — Толстойни Пушкин ўқиётган жой.
Бу анча қизиқроқдир мангу баҳорларидан.
Тасаввур этиш мумкин, албатта, такрор-такрор
яйловлар гуллашини, дарахтлар зангорлигин.
Лек барқ урган қуш гилос, бодроқ настарин ила
чошгоҳ жазирамаси ёқар менга, масалан,
ҳам ёз оқшомларидан ул қорамтир кўланка.
Наъматакни эслагин — фикримга қўшиласан.
Дала ҳовлида меҳмон... Тасодиф ўткинчилар.
Қирғоқ йўлда оломон кареталарни кўрди.
Ўхшашмикан, билмадим, барча бахтли оилалар?
Янаям ўйлаш керак... Ҳаммаси эмас, балки.