О, январдан мартга...


* * *

О, январдан мартга
келиб тушгувчи
югурик февраль,
новдаларни ва одамларни
қору қорпарчалар ила
қоплаб олгувчи,
о, февраль,
ернинг шарбатини асраб тургувчи,
қадамингни тезлатгувчи
қор.