Қандай турган бўлса, шундай туришсин...


* * *

Қандай турган бўлса, шундай туришсин,
алмаштирманг ушбу буюмлар жойин.
Мен — жаҳолатпараст, расмиятчи ва
мутаассиб, қўрқоқ — ўртада қолсин.

Яхшиси, ҳаммаси қолсин шу ҳолда,
шу ҳолда қолиши учун тегмангиз
юқори токчада турган гулдонга:
майли, тураверсин кўзлардан нари.

Яхшиям кўрмайман безакларини,
қирраларини ҳам: шу менга одат.
Сен менга қолоқ, деб айтақол, майли,
Наҳотки шу лақаб бўлса ҳақорат?

Мардлик, шон ҳақида бир сўз айтмагин!
Бу ҳаётда, ўлим жари олдида,
қандай бўлса, шундай қолсин ҳаммаси:
соя милтиллаши, нур жилваси-ла.

Фақат ғалабани февралга бер, бас,
Октябрь ҳам келар парданг остига...
Севаман экстремист ва хаёлпараст,
инқилобчи қизни севаман, нега?