Агарда қайтадан туғилсам — Шарқда...
* * *
Агарда қайтадан туғилсам — Шарқда,
Тийрак кўз Оллоҳнинг бир сиқимидек.
Қувноқ нигоҳларни узиб бўлмайди,
унда тунлар шундай иссиқ ва қаттиқ.
Топинганинг тузук бошмоқни ечиб,
бутхонада эмас, меҳробда эмас,
сени ғалаба ва завқли жаннат-чун
улғайтирган ўша уйингда бесас.
Севган бўлар эдим Боғдод қўйининг
потила-потила хушбўй юнгларин —
ё илк фильм учун рўйхатдан ўтиб,
Синбодга ёш шогирд-матрос бўлардим.
Тушларимда Макка чорлаб ўзига,
қорайиб кетарди қорачиқларим.
Кўрардим Улуғбек юлдузларини
ва оқсоқ амирни отда кўрардим.
Аллақаерида заррин Шерознинг,
Сени ҳам, сени ҳам кўрган бўлардим —
буғдойрангли ўта нозик баданни
варақларди менинг ташна лабларим.
Араб ёзувидан томчилар заҳар,
илоҳий ҳаёт-чун адолатли жанг —
қушдек парвоз қилар байроқлар зангор.
Ўлим ҳақдир, аммо — фақат сен билан!





