Мария Ватутина

1968 йил Москвада таваллуд топган. Москва юридик институти ва А. М. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган. Юрист, адвокат, журналист, юридик журналнинг муҳаррири ва бош муҳаррири бўлиб ишлаган, М. Горький номидаги Москва бадиий академик театрининг бадиий қисмини бошқарган. У ўн учта назмий китоблар муаллифи, жумладан: «Тўртинчи Рим» (2000), «Вақтлар ўзгариши» (2006), «Бизнинг қиз» (2008), «Ўша ҳудудда» (2010), «Воқеалар занжири» (2013), «Олмосли осмон» (2015), «Қиз оши» (2015), «Сен ухлаётганингда» (2018), «Кузатув майдончаси» (2019). «Anthologia» назмий мукофоти, «Москва ҳисоби» махсус мукофоти, Халқаро Волошинский мукофоти, Бунин мукофоти, «Парабола» мукофоти ва бошқа мукофотлар лауреати. «Қизил майдон. Шоирлар даври» биринчи бутунроссия турнири ғолиби, «Замонамиз овози» титулининг соҳиби.
Москвада яшайди.
Адабиётшунос ва танқидчи Игорь Волгиннинг фикрига кўра, «Мария Ватутинанинг шеърлари — биз билан рўй бераётган ҳодисаларнинг шафқатсиз ва ҳалол далилидир. Биз лирик хотираси тарих ва маданиятнинг ирсий юкидан халос бўлмаган жуда замонавий шоир билан юзлашмоқдамиз».