Вақт — буюм, дерди бизга лондонлик антиквар...
* * *
Вақт — буюм, дерди бизга лондонлик антиквар.
Унинг ҳам жисми бор ва кетмас нари.
Ҳис этарсан узоқ яшаган сари,
ҳеч нарса ўзгармас, сақланар бари,
Бирор бир ерида антикварнинг
сақланар, ҳаттоки шўрва буғлари
ва ўтмас матоҳин таклиф этар ул;
оқ тилладан, олти ёқут қадалган
никоҳ узугин, бу узук-ла чиқмиш
синглиси турмушга, бошқа бир усул
ҳақда бош қотирмай, эҳтимол
келин-куёв тезда ажралди буткул.
Кўрсатди сапфирли исирға, йирик
аквамаринли бир ҳалқа — ярқироқ,
дельфин тутган чинлик, жез тошбақа ҳам,
фил — қизил ёғочдан, Марина, бироқ
кўриб қолди Рене Лалик соатин —
ўлмас модерн, гуллар, қушлар бор қанча
ва ёқтириб қолди уларни тезда
телбаларча, ёввойиларча.
Шул йўсин аҳд қилдик биз Лалекани
коллекция қилмоқ учун аввало
мана шу сарфланган мингларча пуллар
бизни қилмасин, деб то кафангадо.
Менга мейсен чиннисидан ясалган
«Купидон тиғ қайрар» шакли келди хуш.
Учар «бўғирсоқ» бир бута ортидан
шум илжайиш ила ғилдиракда тиғ
қайрар, ажаб, бир минг етти юз етмиш
тўққизинчи йилдан буён — шу юмуш.
Ҳеч нарса қилмадик харид, столга
қўйилгувчи, ганчдан ясалган митти
Евтерпани излар эдим, тополмай
ғазабландим, бу ҳол дилни оғритди,
асаб қақшаб, нима қиларим билмай
вайсардим ортимга қайтар онимда,
ваҳоланки, Евтерпа бораётган эди шундоқ ёнимда.
Антиквар эса, тунд, бизга нима?
Шарфимни қаттиқроқ ўрадим тағин,
кепкамни туширдим тағин қошимга,
Портобелло бўйлаб юравердик, вақт
йўнгунча нусханинг охирги шаклин.




