Бу бари сизга бирдан, рангли ва рақамланган...

* * *

Бу бари сизга бирдан, рангли ва рақамланган,
у пайт оқ-қора тасма, кумуш сурилган бироз,
чиқариш ва қотириш, қуритиш ва силлиқлаш,
бари берк, ол чироқда, унибромда сержило
«Айиқча» конфетидай шоколад қоғозига
ўраш камёб, ўзинг ким, бу қийин мисли витраж,
атеьеда буюртма қилгандай суврат, аслан
оилавий сувратлар — костюм, серьёз, антураж.
Фотосуврат, тасмалар йиллаб, оқиш чаккалар
улкан уч қути, жой йўқ уларни қўйишга ҳам,
кейин сканер харид қилинди зўрға у кез
ва бор ўтмиш бир ойда рақамланди ўша дам,
ирғитишди ўзларин кроват остига тез.
Бу файлни излаб топиш ва принтерга ташлаш
ва бу — спринтер каби югуриб ўтган ҳаёт
муҳаббат, ғамин А3 форматда, оқ-қорада
босиб чиқармоқ, қандай рангли босма бу, ҳайҳот?
Мазкур ўтмиш-ла барча деворларни елимлаб
чиқиш мумкин ўртада ўтирганча кеча-кун,
шу азиз нарсаларга, унут сояларга жим
кал бўлиб, соч оқартириб тикилмоқ учун.
Соч тушганда аниқлик пастлар, сақлаш эрийди,
аниқ бўлмаган кўзга ноаниқдир ҳар нелар,
сувалар, лек бир пайтда сезгирлик борар ошиб,
титраб-қимирлар, кўздан осонгина ёш келар.
Ушбу хира сувратлар — хира дарчадан бурун
қарагандай — ёшланар аранг таниш юз боис.
Бу бувим, онам, отам, Маня холам, бир хола,
бу Сергей тоғам, ранги ўчиб кетибди: блиц.
Бу мен — кетяланг, учта резина ўрдак, бунда —
қучоқлашиб турибман бахмал айиқ, онам-ла,
бу — Алёша акам-ла, китоб тўла жавоннинг
ёнида... Бир дақиқа... бу... ҳа, бу Рая хола,
бунда — меҳмонмиз, қўшиқ куйлаяпмиз шодумон.
Бу — 1«Б», бунда — ўнинчимиз, илк босқич,
картошка терими, бу — Яшка Каллер, мен, мана,
бунда — мен танк ёнида, камарбанд, комбат кулар,
бу — ёрим, буниси ҳам ва ўғилларим, ана,
бу илк набира, бу-чи, зиёфатдамиз, юзлар
таниш, бу Италия, Қрим, бу — Қизил Майдон
ичра дайвинг... лек тугаб «Past perfeet» этар давом,
бу жўн бўяш, ўликка пардоз берилгансимон.
Бу бола, бу қандайдир тасодифнинг ўткинчи,
серсоқол ва бақалов, зулматга равондир у,
кекса ва бемор, аммо болага ўхшаб кетар.
Бу сурат... Йўқ, маҳол бу! Сен бу. Менми?! Бу сен-ку!
Кўринмайди сувратларнинг ярми, бор эди,
лек энди йўқ, ачинмоқ кеч, шунча нарсадан
суврат қолди, ҳаммасини сақламоқ маҳол,
тасвирламай, акс этдирмоқ лозим қайтадан.