Лўп этиб! — гуллади дарахт болохона тагида...
* * *
Лўп этиб! — гуллади дарахт болохона тагида,
Бир мартали турфа ранглар ёнгандек бўлди худди.
Қоронғилик товланади яшил, ёпишқоқ-яшил,
Ғадир-будур бармоғи-ла баргларни силар шамол
ҳамда диогонал бўйлаб — тапирлаб! — югураркан —
шип этиб! — ҳурпайтирар у қаймоқранг гулбаргларни,
узоқ увлар, ўраб олиб блокланган ҳавони
соялар найрангин қувиб, ёруғликни шишириб,
ёйиб новдаларни, туннинг илдизигача ўтиб.
Ташла ахир, — гувиллайди, — сен чидайсан бунга ҳам,
эшитдингми? — магарки сен гуллабсанми, ўлим йўқ,
ўлим келмас, ёз келгайдир.
Шитирлар терс варақлаб
қон китобин, авлодларнинг ёпишқоқ хотирасин.
Шитирлар дарахт учида кўз илғамас ҳуррият.
Тирик дарахт гуллаётир,
гуллар қуримас дарахт.




