Ярим тунда...
* * *
Ярим тунда
мониторнинг қаршисида жим
эр-ўсмир ўтирар.
Қалби ичра азоб, онгида шубҳа,
хира кўнгил билан Яndexдан ҳамда
бошқа излар тизимларидан сўрар —
«О, ҳаёт жумбоғин ечинг менга тез,
изтиробли, эски топишмоқларни!?»
Ва Rambler йўллайди жавобни, барча
саволларга Rambler жавоб қайтарар!
Бундан осони йўқ,
Click — ва тайёр:
Сиз қидиргандингиз: Ҳаёт маъноси
Топилди: 111444 сайт,
Ҳужжат: 2724010,
Янгилари: 3915.



