Ҳаёт тушга кирмас, қайин иплари...


* * *

Ҳаёт тушга кирмас, қайин иплари
Осмонда узун бир чойшабдек азим.
Ерда мавжуд бўлган гуноҳлар бари,
Ҳақир келажагим билан улғайдим.

Ҳорғин кафтим қуруқ, улар қатма-қат
Тақдир чизиғидан ўтар хавф аро
Ўлимдан пўстлоғи қолгандир фақат,
Бизга Арафада ярайди аммо.

Ишқ бу — оний ишқдир, ўтар беқарор,
Ундан сўнг ёмонлик келмайди ҳаргиз.
Қайин пўстлоғидан унда бир ифор,
Ундан шарбат оқиб келади ёлғиз.

Ким кўрса олисдан паровоз дудин,
Дастрўмол ғижимлаб, ҳижронни қарғар.
Фақат товушидан илғаймиз уни,
Қимирласа дунё ҳиқилдоғи гар.

Ҳаддан зиёд олис юлдуз биз учун
Бир текис миллионлаб йиллар нур тарар.
Тушга ҳаёт кирмас, қайинлар ҳар кун
Паноҳига олган шаҳарлар кирар.

Кафтларда — ёпишқоқ зулмат қуйқаси,
Тақдир оддий, муҳлат чалкаш, ўткинчи.
Кечиш мумкин қамоқ, гадойтўрвадан,
Аммо қасамингдан кечиб кўргин-чи.