Деконструкция берасан! Беришди дарҳол...
* * *
Деконструкция берасан! Беришди дарҳол.
Кейин-чи, кейин не бўлди? — Ҳеч вақо!
Кераксиз деталлар узра ҳайрон, лол,
бўш бир олам ичра турибмиз аммо.
Бу майда-чуйдалар этгандир зада,
гоҳ у ёнга тахлаб, гоҳида бу ён.
ноаёнлик, сурон қўпган лаҳзада
қуюқ зулмат жавоб йўллайди аён.
Елимлаб бўлмас бу нарсаларни ҳеч,
бўлакларни йиға олмасмиз зинҳор.
Эринмай этамиз давом эрта-кеч,
бураш, парчалашни такрор ва такрор.
Ким шундай кўрсатар ўзин, ким чиндан
тушуниб етмайди, тентаквой, агар —
шодлик келмас токи ҳеч қачон бундан
ва бу ақллилик келтирмас самар.
Эҳтимол, оламнинг асослари ҳам
бир амаллаб яшаб тургай бедалда —
рост, бемаъни сўзлар ичра бўлиб жам
ва оқкўнгил мишиқаларда.





