Ёнимда ҳеч кимса йўқ, на қариндош, на яқин...
* * *
Ёнимда ҳеч кимса йўқ, на қариндош, на яқин,
Кўзларимга кўринар фақат денгиз, негадир,
Қуёш кўкда соққадек осилиб қолгандайин,
Ўзга-ла тўлқин қатъий баҳсу талош этадир...
Атрофда ҳеч кимса йўқ (идишда турар заҳар),
Оқшом тушгач зулмат ҳам ҳаётни гўё хасми,
Буткул қоплар: кинода (унут кинотасмалар),
Афсунгардек сўрайди: жаримадек эмасми?
Дарвоқе, унда овчи Яратган ўрнида то,
Атроф бўм-бўш, хоналар дахмасаси бор фақат,
Фақат шарпа — қаерда? — ёв қўшмачиси гўё
Ўша олам — онийлик — бизнинг оламда абад:
Бизнинг олам ва соҳир қатлам аро бор макон,
Ўша ёққа шўнғиймиз, унда ўйнаймиз тўп-тўп,
Бўлиб жасур ё қўрқоқ, ё исталган қаҳрамон...
Ўзиникин ўт билан... ё улар шунчалар кўп?
Атроф бўм-бўш — на қондош, на яқинлар бунда бор,
Фақат юлдуз ёғдуси қаппайган, аччиқ эмас,
«Олтин битик»дагидек ширин ҳам эмас бисёр,
Атроф бўм-бўш... ҳар ҳарфда Яҳё борми ҳар нафас
Ё тўрт оёқли Аспид* илони топмиш қарор?
Кастель соқчилигида қанча турарман бесас?
Топиб бўпсан сен — барча шеърлар бўлиб ташланган
Мойра-ла айтишувда (калавага хўп тўйган)
Ва албатта, (тушуниб олишимиз учун то...)
Вермеер** қиз ҳамроҳлигида ҳатто
Ул биланким, елпуғич бирла ел йўлин тўсган,
Ул биланким, қабристон тепасида тўп бўлиб
Булут янглиғ тургайдир ҳар лаҳза тўлиб-тўлиб,
Ул биланким, кичкина байроқни этмиш парда,
Хоспис*** Қора кўприкнинг ортида туриб, камгап
Қаншар билан қариндош-қондош бўлган юртларда.
* Заҳарли илонларнинг бир тури.
** ХVII асрда яшаган нидерланд рассоми.
*** Охирги босқичда ўлаётганларга ёрдам кўрсатувчи муассаса.



