Ёнимда ҳеч кимса йўқ, на қариндош, на яқин...

* * * Ёнимда ҳеч кимса йўқ, на қариндош, на яқин, Кўзларимга кўринар фақат денгиз, негадир, Қуёш кўкда соққадек осилиб қолгандайин, Ўзга-ла тўлқин қатъий баҳсу талош этадир... Атрофда ҳеч кимса йўқ (идишда турар заҳар), Оқшом тушгач зулмат ҳам ҳаётни гўё хасми, Буткул қоплар: кинода (унут кинотасмалар), Афсунгардек сўрайди: жаримадек эмасми? Дарвоқе, унда овчи Яратган ўрнида то, Атроф бўм-бўш, хоналар дахмасаси бор фақат, Фақат шарпа — қаерда? — ёв қўшмачиси гўё Ўша олам — онийлик — бизнинг оламда абад: Бизнинг олам ва соҳир қатлам аро бор макон, Ўша ёққа шўнғиймиз, унда ўйнаймиз тўп-тўп, Бўлиб жасур ё қўрқоқ, ё исталган қаҳрамон... Ўзиникин ўт билан... ё улар шунчалар кўп? Атроф бўм-бўш — на қондош, на яқинлар бунда бор, Фақат юлдуз ёғдуси қаппайган, аччиқ эмас, «Олтин битик»дагидек ширин ҳам эмас бисёр, Атроф бўм-бўш... ҳар ҳарфда Яҳё борми ҳар нафас Ё тўрт оёқли Аспид* илони топмиш қарор? Кастель соқчилигида қанча турарман бесас? Топиб бўпсан сен — барча шеърлар бўлиб ташланган Мойра-ла айтишувда (калавага хўп тўйган) Ва албатта, (тушуниб олишимиз учун то...) Вермеер** қиз ҳамроҳлигида ҳатто Ул биланким, елпуғич бирла ел йўлин тўсган, Ул биланким, қабристон тепасида тўп бўлиб Булут янглиғ тургайдир ҳар лаҳза тўлиб-тўлиб, Ул биланким, кичкина байроқни этмиш парда, Хоспис*** Қора кўприкнинг ортида туриб, камгап Қаншар билан қариндош-қондош бўлган юртларда. * Заҳарли илонларнинг бир тури. ** ХVII асрда яшаган нидерланд рассоми. *** Охирги босқичда ўлаётганларга ёрдам кўрсатувчи муассаса.