Товада бир лаҳза олдин тирик қўй...
* * *
Товада бир лаҳза олдин тирик қўй
бўлмоқда мулойим қовурдоқ.
Ҳар бир дардга даво ҳаёт бор —
таскин учун берилган, бироқ.
Ё Тангрим, қанчалар яхшидир: ҳатто
бир қадам орқага чекинмай қолмоқ,
энг муаттар зираворлардан
қайнаб турган шўрвага солмоқ
ва Сенинг ироданг айласа талаб
ошхонани ташлаб чиқишга —
сўнг тўғри келади заволнинг шаффоф,
шифобахш шўрвасин ичишга.





