Товада бир лаҳза олдин тирик қўй...

* * * Товада бир лаҳза олдин тирик қўй бўлмоқда мулойим қовурдоқ. Ҳар бир дардга даво ҳаёт бор — таскин учун берилган, бироқ. Ё Тангрим, қанчалар яхшидир: ҳатто бир қадам орқага чекинмай қолмоқ, энг муаттар зираворлардан қайнаб турган шўрвага солмоқ ва Сенинг ироданг айласа талаб ошхонани ташлаб чиқишга — сўнг тўғри келади заволнинг шаффоф, шифобахш шўрвасин ичишга.