Ҳаммаси мураккабдир, акс-садо эса содда...

* * *


Ҳаммаси мураккабдир, акс-садо эса содда,
соддадир, гўё сойка сайроғи мисол бир сас,
жавобан янграйди ва олиб чиқар ўрмондан,
акс-садодир бу, акси садо эса алдамас.

Биз учун не ўзгалар ҳаёти ва ўлими?
Фурсат келмадимикан артмоққа кўзимизни.
Россия нима бўпти? Биз ўзимиз каттамиз.
Ўлим олдида тутиб берамиз ўзимизни.