Эски шаҳарда мен сўқир арабдан...
* * *
Эски шаҳарда мен сўқир арабдан
харид қилдим иссиқ офтоб тиғида
тортишиб-талашиб нақ тўрт соатлар,
кумуш ҳайкал — арслон, учар аждарни,
арфа чалаётган подшо Довудни,
юракчани қора, кичкина ҳамда
сирли нақшларга бой бир узукни,
цицум қўнғироғин ва уйғоқ Кўзни,
йиғлоқ қўғирчоқни — тинмай йиғловчи.
Оламан яна кўп майда-чуйдани,
кираман қўлимни яшириб ортга
ва қувноқ сўрайман: «Қайсида, топ-чи?» —
Азизам, топасан, бермайсан жавоб,
Ўн йилки ёнимда йўқлигинг каби,
Ва лекин, умуман, бу муҳим эмас,
Муҳими, хурсанд ва соғлом бўлсанг бас,
Муҳими, шодлансанг кумуш совғадан,
Муҳими, борсан бас, унутмай мени,
Муҳими, бўлсанг бас унда, муҳими,
кечирсанг бас қайта тирилганимни.



