Қара, қара: ана сўз фариштаси...
* * *
Қара, қара: ана сўз фариштаси
чарх уриб айланар ёзиб қанотин.
Ишонувчан, кўнгли шунчалар нозик!
Яримқоронғуда йиғлайди сокин.
Ва бошқа, оғирроқ, кучлироқ томон
кўтарилар, бўлмоқ учун йўлдош, ёр.
У шаффоф эмас, у бақувват, сара,
тепамизда бор сўз малаги, қара,
елкасида унинг ялтироқ тож бор,
Қуйи малак, малак — бизга рўпара.
Далаларнинг оғриқ китоби ила
Қанотларни кифтга жуфтлаймиз, насиб.
Нечоғлик залворли ерда оғирлик,
нечоғ оғриқ! Аммо сўз фариштаси...




