Қара, қара: ана сўз фариштаси...

* * * Қара, қара: ана сўз фариштаси чарх уриб айланар ёзиб қанотин. Ишонувчан, кўнгли шунчалар нозик! Яримқоронғуда йиғлайди сокин. Ва бошқа, оғирроқ, кучлироқ томон кўтарилар, бўлмоқ учун йўлдош, ёр. У шаффоф эмас, у бақувват, сара, тепамизда бор сўз малаги, қара, елкасида унинг ялтироқ тож бор, Қуйи малак, малак — бизга рўпара. Далаларнинг оғриқ китоби ила Қанотларни кифтга жуфтлаймиз, насиб. Нечоғлик залворли ерда оғирлик, нечоғ оғриқ! Аммо сўз фариштаси...