Хонаки жониворлар
Ухлаб қолдим зангор бир дўнглик узра,
Ва уйғониб кетдим тушимда йиғлаб:
Икки яхши нарса кирибди тушга,
Иккита ёруғлик кўрибман ухлаб.
Тушимга кирибди олис ёшлигим
Ва уйга кетибман олиб иккисин.
Бири йўқотилган томни севибди,
Иккинчиси эса томнинг эгасин.
Мен уларга тўлиқ, яхши ном топдим,
Сўзлар шаробидан маст бўлиб шодон.
Майли, бўри бўлсин итнинг сояси,
Бинобарин — мушук сояси — арслон!
Зангор дўнглик узра ухлаб қолдим мен
Ва уйғониб кетдим яланғоч ерда:
На ит бор, на мушук, бир ўзим — етим!
Кузги туман ичра йўллар ҳам хира.
Рост-да, ахир бирор ақли бор жонзот
Кетарми мен ила шу олис ўтга?
Ҳеч зот йўқ, ноябрь уфурар совуқ,
Алаҳлайман тўнғиб, уймас — ёт юртда.





