Беғам ва кераксиз ҳолатда ерда...
* * *
Беғам ва кераксиз ҳолатда ерда
узоқ ётдинг, келди фурсати бу дам
уйғондинг, кўтариб оғир бошингни,
ростладинг букилган қоматингни ҳам,
умуртқанг қирсиллар, чақмоқлар — ҳар хил,
янгради даҳшатли момоқалдироқ,
кучли дўл ёққандай бўлди, дафъатан
мағрур самовотни босиб қалтироқ,
ҳавода учаркан дўл доналари
уруғдек чўзинчоқ томчидир токи,
бу уруғлар учун сира фарқи йўқ —
зумрад майса бўлиб ўсарлар ёки
жигарранг ўрмон ё бошқа ўт-ўлан.
— Ерда узоқ ётдинг ғам чекмай бедард,
бир наф келтирмасдан, қимирламасдан,
узоқ кутган онинг келди, ниҳоят, —
зотан, тош қотганча, қимир этмасдан
ётмоққа не етсин бўлмай ҳеч маҳтал,
ўр-қирда пайпаслаб юриш, зулматда
тентишдан марҳумдай ётганинг афзал,
баъзида қоқилиб шодон: «Бари соз,
шонли-шарафли!» — деб солишарлар жар,
шунинг учун сенинг асил исмингни
билмай туриб дарё — нутқ деб атарлар.
Беғам ва кераксиз ҳолатда ерда
узоқ ётдинг, келди фурсати бу дам
уйғондинг, кўтариб оғир бошингни,
ростладинг букилган қоматингни ҳам,
умуртқанг қирсиллар, чақмоқлар — ҳар хил,
янгради даҳшатли момоқалдироқ,
кучли дўл ёққандай бўлди, дафъатан
мағрур самовотни босиб қалтироқ,
ҳавода учаркан дўл доналари
уруғдек чўзинчоқ томчидир токи,
бу уруғлар учун сира фарқи йўқ —
зумрад майса бўлиб ўсарлар ёки
жигарранг ўрмон ё бошқа ўт-ўлан.
— Ерда узоқ ётдинг ғам чекмай бедард,
бир наф келтирмасдан, қимирламасдан,
узоқ кутган онинг келди, ниҳоят, —
зотан, тош қотганча, қимир этмасдан
ётмоққа не етсин бўлмай ҳеч маҳтал,
ўр-қирда пайпаслаб юриш, зулматда
тентишдан марҳумдай ётганинг афзал,
баъзида қоқилиб шодон: «Бари соз,
шонли-шарафли!» — деб солишарлар жар,
шунинг учун сенинг асил исмингни
билмай туриб дарё — нутқ деб атарлар.




