Қариқиз, газанда ўт, астрагалу тоғрайҳон...

* * * Қариқиз, газанда ўт, астрагалу тоғрайҳон кўкка чўзар яшил соябон юзин. Толнинг кенг уйида сассиқпопишак якун айлар кичик таъмир юмушин. Кўзимни юмаман — кўраман тағин гул ғунчасин очар титраб, яланғоч, ўрмон қирқбўғини нақшин минори ва сариқ сурепка танда очар хоч. Ҳаёт оқар қайноқ қон жилғаси-ла, чопар лимфанинг сард ирмоғига ёр, дарё кулар, қошин чимирар, содда қофия гуноҳин айлаб ихтиёр. Чумолилар қирғоқ бўйлаб юришар, нописанд новдани синдирар шамол, ари тўдасидек гувиллар ҳижо ва қовоқаридек жўр бўлар беҳол. Фаришта кўк баргда ювар қанотин, елар нур гардиши бўйлаб парвона, ва ёзнинг сўнгида, эшит, келгайдир шундайин сернеъмат давру замона, қарағай — билагинг синглисидир у, игна билан сувнинг тилиб юзларин, кўради булоқлар сўйлаётганин, яратиб сершовқин Волганинг танин.