Трансосиёлик шоир сўзлари...
* * *
Трансосиёлик шоир сўзлари
Европача жило топиб олади,
Эртакнамо Свердловск, Вторчерметдаги
мактаб ҳовлиси ҳам унут бўлади.
Аммо қаерларда тошдай қотмайин,
иссиқ Париждами ё намчил Лондон,
аянчли танамни Свердловскнинг
беном мозорига кўминглар шодон.
Чиройга бурканган режада эмас,
лекин артистона, ҳашамдор турда,
чунки унда менинг тупроқдошларим,
сиймоси бор мармар ва атиргулда.
Купоросли кўкиш қорлар ичида
мактабини учга битирган улар,
тутлиқар, мислар бор бош суягида,
худди қайта қуриш берган илк аскар.
Гувлайверсин Вторчермет қувурлари,
Пластполимер чалсин ҳуштагин сочиб.
Меники бўлмаган ул аёл эса
чекар, альбомини виқор-ла очиб.
Кўк альбомин очар, унда юзимиз
келажак кун ила иситилгандир,
ҳаворанг альбомда тирик қолганмиз
ерлик майда-чуйда: босқинчи, шоир.





