Львов бозорида қари, телба чолғувчи, ажиб...
* * *
Львов бозорида қари, телба чолғувчи, ажиб,
Скрипка чалар эди кулдириб, ҳам йиғлатиб.
Хаёлий скрипкада аллақандай сассиз куй
чалар эди қария, болага қараб беўй.
Беозор телба дея атарлар скрипкачин:
Ҳеч ким кўрмаган унинг скрипка, камончасин.
У тезда ғойиб бўлар. Ўтиб қирқ йил, бир куни
болага чалиб берар ўшал сирли чолғуни.
Лек болалик тушидан қайтгани ушбу олам
куйлардан маҳрум энди, керак эмас чолғу ҳам.
Аммо у кетмас: алҳол дунё писандмас ахир,
сўл кафти ўзра ҳамон олиб юрар нимадир.




