Яна бир мунгли шеър


Наҳот сен? Ўйладим, бекатда эдим унда
ёмғирдан кўпчиган тахта йўл оппоқ
буғ чиқарган жойда, ўттиз еттинчи
трамвайдан тушаётган чоғ,

куни ёдимдамас, май ойи эди,
наҳот сен? Қарадим, нигоҳинг қучди
кўзимни, ўттиз еттинчи трамвай
силкиниб тўхтади, кўк ёмғирпўшинг
сирғалиб тушди —

гўдакларникидек бўйнингни очиб,
тушдим ва мен шунда жонландим дарҳол,
тинмай дердим, наҳот сен? қоронғуда
чўнтагимдан излаб валидол,

ёдимда йўқ ҳаво, қайси кунлиги,
ухлардинг, олисда эдинг нақадар,
ортингдан чақирдим минг ҳадик билан,
тентак, Лефортово томон ҳар сафар

бурилиб кетгувчи трамвай ичра
дуч келмасанг, сенга ҳар доимгидек
ўнг тараф керак, вақт бўшлиғи аро
қўнғироқ ё мобил кимни чорлар лек? —
ё бошқа нарсами — муҳиммас, нодон,

серрайма, келмишни билмасанг! — уйғон
чиндан ўйлагандим шундоқ ёнимда
эдинг ўттиз еттинчидагаи аёл —
сенмидинг? ё надир нигоҳдан пинҳон?

бирдан кўролмассан, аммо у мавжуд эди
муқаррар белги янглиғ иккимиз учун хабар
ойнага юз қаратиб, ҳам тўртта бешлик ёки
иккига тенг миқдорни ҳисоблашга ҳар сафар,

зеро рим ва римликмас, маъюс шеър даври ўтган
истиқболдаги муддат бир тунга қисқарган он
бироқ чеҳранг, оқ тушган, томири уриб турган
чаккангни кўрсам, бари ортга чекинар, ишон:

барчаси чекинади — ҳорғинлик, асабийлик,
йиллар ва кексаликнинг белгилари, беморлик —
фақат тўзғин ва тарқоқ сочларингнинг ифори
қолар у қора кундан бамисоли ёдгорлик,

уларни яширинча қирқиб олишга тайёр,
қимматбаҳо китобни асрагандай атайин
ифорин асрагайсан ва ҳидлайсан ютоқиб,
бармоғингни тупуклаб вароқлайсан кун сайин

янги аҳддай, гарчи сен ўқигансан неча бор
ҳар сатрини ёд айлаб — барибир у топишмоқ
ва ўз-ўзидан маълум — албатта сўнги эмас
ва унга етиб бормас белгилар, ундан йироқ,

зеро интиҳоси йўқ, сўзнинг ўзи йўқ, бу бир
зиқлик тури, миянинг бекор қайнаши, аммо:
кечми? лек учрашдик-ку? севги ўртоқ Сталин
ёзганидек, ҳамиша ғолибдир ва ҳоказо,

ва бир умид — доҳийлар қамалмаган барчаси
ва ўз ажали билан ўзининг тўшагида
ўлишга йўл бермаслар, шу эмасми мукофот
ва имтиёз муқаррар тақдир қошида? дейман:
Худойим, Сен бундасан, наҳот!

имкон берасан, ана, хиёбонлар толгандай,
ўр билинмас ўрмагинг, —нега бунда, ўтдими? —
лек рафиқам ёнимда, тонгда уни уйғотма,
тонгда ширин ухлар у, ўтиб кетди трамвай.