Минусинскда қиш
Қайт, настарин қорли бир диёр сари,
Сперанск машъум хотиралари
Масонларнинг ёғоч ложаларида
уйқусираб юрган кенгликлар сари.
Қайтгил қора дарё, кўктомир бўйлаб,
Шароб, авраш ила ишлар кўришга —
Империяга хос кибрни ўстириш,
Бўйсунмас қирғизни чўқинтиришга.
Сўник юлдузларни ёп эшик ила,
муз шумуртин обдон эла ва қашла
пат билан, сургунлар эккан анжирни
боғда чакамуғлар қашлаган каби.
Сохта мумтоз пушти рангларни ҳамда
қиров каби оқсоч, сариқ воҳрали,
муз қотган, кўчириб келтирилганлар —
сўргин, эгаллагин, исит хўрсиниб.
Осмонлаган каби — ғурур ширакайф,
пўстин ила тунда дайдини қутқар,
қатронда ва тузда, эслаб қол, роман
услубли жаҳлдор қор кўчкиси бор.
Мутаассиб-ўсмир қисқа тўлқинли
радиога қандай ёпишиб олса,
қарағай шамолга шундайин ширин
ҳис ила ёпишган чет ўлкаларда,
Ўша ўлкаларда кўчирар бўрон
булғанган, қоронғу шаҳарни ҳамда
ютқазиқ урушлар картасин бузиб,
кўчирар январга, йилнинг бошига.
Музлар отланади салб урушига,
музли март байроғин баҳс-ла кўтариб,
Пасха билан Сибир оралиғида
на учинчи кун бор, на уятли иш.




