Себастьян



Худди эгри камон отган ўқ каби
титраб шипшир унинг ортидан: «Ҳазрат,
ҳар қандай азобга дош бергайман мен:
Кўп машаққат чекдинг, Параклет».

Яқинлашар ёвуз тўда он сайин.
(Қутқара билмайди мантиғинг, Зенон!)
Фалак чўққисига интилади руҳ,
ўсиб чиққан кўйи заминий қалбдан.

Учиб бораётиб ўқ олмайди дам
(Элеат қанчалар ўйлар бемаъни) —
бу ахир шунчаки Бокира Марям
рўмолга ўраши жабрдийдани.

У ҳарирдир, аммо бардоши қаттиқ.
Юз йилдай чўзилиб борар ҳар лаҳза.
Ва ҳазрат турибди диққатни тортиб —
Кўриниб ҳозирча биз онийларга.

Худди эгри камон отган ўқ каби
титраб шипшир унинг ортидан: «Ҳазрат,
ҳар қандай азобга дош бергайман мен:
Кўп машаққат чекдинг, Параклет».