Дантени ривожлантириб



                                    «Нима бўпти, бўлган бўлсам у жойда?»
                                                                     Юрий Левитанский

                                    «...палаталар салқин ва нимқоронғи».
                                                                     Лев Лосев
Ланж арилар инидек атроф
нафас олар, қайнаб тошади,
Оқилона шовқин-суронга
қўшилмоққа деярли шайсан,
кўз очиб, бир лаҳза бурун уйқуда
вафот этганингни ногоҳ англайсан.

Омад келди, деб бил. Чиранма бироқ,
Нур, зулматдек бунда тенг бахтсизлик, бахт.
Тақсимлаш жойи, лек одам камаймас,
Кутиш бўлмасида йўқ ортиқча вақт,

бўлмагандай ишонч, эътиқод, қўрқув,
рашк, ҳасад, ибода дорзарблик, хуруж.
Хоҳласанг — сен суйган, олдин келгганлар
эшикнинг ортида сенга келар дуч.

Нарсалар гўё бор: яъни пайдодир
ўйлаганинг заҳот — доиммас бирга.
Нигоҳ овунишга кўникар, булут,
сувдай жимирловчи оний тасвирга.

Саслар ҳар хил бўлган ҳолда қулоқлар
уйқудай илғанмас куйдан олар тин.
Ҳидлар йўқ — муҳиммас лек: бу, ҳирсқўзғар
модда керакмас, ким ишқи эрса чин.

Сўзлар эса — ерликларга нисбатан
ҳаққоний, муқаррар янграр ҳар қадам.
Ғира-шира — тонгу шомсиз иқлимда
унутасан иссиқ-совуқларни ҳам.

Тахмин хижил қилар, танлаш жойи бу,
ўзига ишонган руҳлардан чарчаб
бунда олий мазмун-моҳият ёки
кутарсан сендан юз ўгиришларин.
Лекин ҳозир кўринмас ундан нарёғи.