Юртим, сени қушлар айламоқда тарк...

* * * Юртим, сени қушлар айламоқда тарк, Улар юксакларга қанот қоқмоқда. Таранг қилиб тортилганча тор, бўм-бўш осмон узра жарангламоқда. Қўпол хириллашга айланар кейин, оқ-оппоқ шовқинга дўнар қатма-қат. Самоларда ҳалок бўлганлар зори сени иситолмас. Ақл-идрок фақат сарсонликда давом этар, беҳуда ёлғон сўйлаб, излар ўғринча нажот, сохта шоирларинг эса зўриқиб қофия ахтарар шул заҳот.