Юртим, сени қушлар айламоқда тарк...
* * *
Юртим, сени қушлар айламоқда тарк,
Улар юксакларга қанот қоқмоқда.
Таранг қилиб тортилганча тор,
бўм-бўш осмон узра жарангламоқда.
Қўпол хириллашга айланар кейин,
оқ-оппоқ шовқинга дўнар қатма-қат.
Самоларда ҳалок бўлганлар зори
сени иситолмас. Ақл-идрок фақат
сарсонликда давом этар, беҳуда
ёлғон сўйлаб, излар ўғринча нажот,
сохта шоирларинг эса зўриқиб
қофия ахтарар шул заҳот.





