Ёқтирмайман французларнинг қурумсоқлиги ва эгоизмини...
* * *
Ёқтирмайман французларнинг қурумсоқлиги ва эгоизмини,
Ёқтирмайман араб аҳлининг ёғчил нигоҳин ва фанатизмини,
Ёқтирмайман яҳудийларнинг манманлиги ва сурбетлигин,
Инглизлар олифталиги, диққатпазу серниятлигин,
Олмонларнинг бешафқату қўполлигини,
Итальянлар айёрлиги, нодонлигини,
Руснинг муртад, орсиз, ароқхўрлигин,
Испанларнинг мақтанчоқлик, тўпорилигин,
Ёқтирмайман бутун Шимол халқларини
Касбий яроқсизлару нўноқларини,
Ва жанублик кимсаларни — қотиб қолган,
Ҳой, мутаржим, бу шеърни сен ўгирмагин,
Дўмбиралар, чилдирмалар, африка ниқоблари,
турклар шамшири ҳам ёқмас, ёқмайди булар бари;
«Фольклор ансамбллар сенга ёқса наҳот,
Истардинг сен қайси халққа мансублик, айт?»
деб сўрашса Фетдан, шундай жавоб берди:
Ҳеч қайсига!
Фақат табиатни севди.





