Кўк қалпоқда қолсанг болалигингча...

* * * Кўк қалпоқда қолсанг болалигингча, ўзинг билан ўзинг ер қучоғида. Дайдисанг ёлғону ростлар оралаб, сентябрнинг учаётган япроғида. Хиёбонда кезсанг, ўриндиқ танлаб, танлаб ҳу ўшани — ўша боғловчин ўтмиш ва келажак ипин умрбод. Кетишинг — қайтишинг шу ерга, тайин. Қандай севар эдим кўк халқоб ичра четан мевалари, кузнинг сифати — хазонлиғ акс этган ва ўртасида шеърлар битилган ул ғамгин суратни. Гарчи жарангларди бошида улар, қолдирмади ўздан ҳеч бир эсдалик. Сурат узра ёмғир томган сингари ё балки мутлақо у бўлмагандек. Лек бола, лоақал, тартиби учун юзига кафтини босди, жимгина шеър ёза бошлади дафтарга шу кун, сатрлар югурди қараб сўнгига.