Қўйиб юбор, Енисей!
(асардан лавҳа)
Енисейни илк маротаба 1974 йилда июнь ойининг бошларида Тува пойтахти Қизил шаҳрида дарёнинг икки ирмоғи — Каа-Хем ва Бий-Хемдан оқиб тушаётган лойқа сув сифатида кўрганман. У ерда қолган умрим шу сувда ўтишини билмаган ҳолда унинг муздек лойқа сувида чўмилганман.
Тоғлар қадимий тош қотган кўзлари билан икки Енисейнинг товланишига разм солади. Чўл ёнбағирларида буталари худди типратикандек доғлар билан қопланган ёвшаннинг ўткир ва бўғиқ иси келади, бу ҳид Тува сўзи билан қоришиб кетганга ўхшайди. Жазирама ёз тафти ва аёзли қиш сабаб ҳолдан тойган ўсимлик ўзидан ғайриоддий ва ўзига хос хушбўй ис таратади. Инсон ҳам худди шунақа, машаққатли турмушдан инсон ўз иродаси орқали чиқади.
Ўша ажойиб даврларда ўлкалар бир-бири учун туриб берар, сув келса симириб, тош келса кемириб, елкама-елка турардилар. Ҳатто ўқитувчиларимиз ҳам униб-ўсишимиз, бетакрор заминимизнинг ширин исини туюшимиз учун қўлларидан келган барча ишни қилишарди. Мендаги китоб ва хариталарга ўчлигимни пайқаган биология фани муаллимамиз Галина Анатолевна мени ўзининг танишлари билан бирга Туванинг жануби ғарбий қисмида жойлашган Муғур-Акси посёлкасига мураккаб экспедициялардан бирига жўнатди.
Қизил шаҳрига Абакандан автобусга ўтириб, Усинский йўли бўйлаб ўша эски довонлар орқали етиб олдик. Йўл ўтган ҳовлилар, КрАЗ лар, ярим тиркагичли «Колхидалар», борш, сметана ва учган стаканлардаги компотлар, патнис кўтарган шофёрваччалар...
Кечга яқин чиқиб кетдик, ёдимда қолганлари: Шушенскоенинг ўнг қирғоғидаги яйловлар бўйлаб сузиб ўтганимиз, Танзыбейдан узоқлашарканмиз, қош қорайишини ва тоғ тайгасининг табиатидаги ҳайратланарли ўзгаришларни томоша қилганимиз... Шом тайгага ўзгача таъсир қилади: тепаликлар яқинлашади, ўрмон қалинлашади, кедр, арча ва пихталар кўпайиб боради. Шаҳардалигимда Сибирь харитасини соатлаб ўрганардим. Унда тоғлар тўқ жигарранг, ўткир тусда тасвирланганди ва мен аслида ҳам шундай деб ўйлардим — худди китоблардагидек, битта-яримта дарахт учрайдиган деярли яланғоч қўнғир тупроқлар... Бироқ ўрмон аслида қуюқ ва изчил экан, тайга, агар имкони бўлганда, ҳар бир тепаликни эгаллаган, унинг ҳар метрини зич ўрмонга айлантирган бўларди гўё.
Биринчи довонга, Кулумысга, етиб келганимизда бирданига қисқа вақт оралиғида ишлашига путур етган двигателимизнинг ҳар бир ўтказгичидаги ўзгаришлар товуши аниқ эшитила бошлади. Автобус биринчи тезликда судралибгина борарди, биз фараларни ёқдик, ўгирилдик ва кедр илдизлари ҳосил қилган тош деворга бориб урилдик. Майдонга зўрға сиғаётган узун «Икарус-66»ни қайтадан ўт олдириб, қайрилиб, довонга кўтариламиз. Тепада яна тезлик алмаштирилади, ўша вазият, қарабсизки, яна пастга ўрмалаб келиб қолибмиз. Қош қорайди, тоғлар йўлимиздаги деворларга айланиб, тун қўйнига тобора сингиб борди. Тушига узуқ-юлуқ хотиралар кираркан, у онгида уйқу ва Саяна таассуротлари жанг қилаётганини азоб ила сезарди.
Кейин менинг кўзим илинибди. Пинагимни чиқаётган қуёш нурлари ва отряд бошлиғи Эдуард Леонидовичнинг пасайтириб айтган сўзлари бўлди:: «Ухлашини қара, аҳмоқ!» (Қараш ўрнига айтган гапи.) Аҳмоқ бўлишни истамадим ва ҳеч нарса бўлмагандек ғўлдирадим: «А?!»
Кейинги манзил Арадан эди. Эдуард Леонидыч бу сўзни шундай талаффуз қилардики, гўё бу чайла-уйларга тўла посёлканинг эмас, балки қандайдир ўта аҳамиятли ва долзарб нарсанинг номи эди. Биз ҳам худди ниманидар тушунгандек унинг ортидан такрорлардик: Арадан! Арадан. Мен ва Эдуард Леонидычдан ташқари яна Люда, кечки курс студенти ва институт ходими, ҳам борарди. Яна икки талаба, ёш итбоқар оила, Саяны орқали кесиб чиқишди: уларни автобусга чиқаришмабди.
Янги, ёруғ, шабнамли тонг отди, унинг нурлари автобус ойналаридан сингиб ўтиб, атрофдаги толлар, қайинлар ва турфа кўкатларнинг барглари устига ёғилди... Тоғ тайгаси, ям-яшил, ҳар томонга қулоч отган, кўчаниям, қишлоқниям, одамнинг ўзиниям ютиб юбораман, дейди...
Ўша тонгдан яна бир хотира: Ус дарёси, қовурғаси майда, ирмоқ ёриқлари. Умримда илк бора тоғ дарёсидаги кўпикли тароқларни кўраётгандим, Узоқ Шарқ ва Сибирьни адаштириб қўйдим ҳам, шекилли, хаёлимга ахмоқона фикр келди: бу ерда балиқлар кўпайиш даврида кўтариладими? Яна Ус устидаги кўприкларни ва дарёнинг баланд қояларини эслайман. Бироқ энг катта таассуротни арча ва пихталарнинг учли шам контурлари қолдирди, тўғриси, уларнинг фарқига бормайман, лекин уларнинг тузилишида ноёб Сибирь шамойилини ҳис этдим. Болалигимдан менда Ватан туйғуси кучли эди — мен кўрган жойларимнинг хусусиятларини биттада пайқардим, улар учун қайғурар ва ҳимоя қилардим. Шунингдек, тайга тарафда арча ва пихталар билан қопланган йўлак ва унинг қуйироғида занглаган юк машинаси ағдарилиб ётарди.
Кызылга яқинроқда, майин яшил тилоғочлар ўсиб чиққан ҳадсиз тепаликларнинг асрий қиёфаси мени лол қолдирди. Унга боқиб, Тайга денгизи нималигини юрак-юрагим билан англадим. Ва албатта, Тайганинг игнабаргли ўрмонзорларга айланиб бориб, муҳитнинг қуруқлашиб, даштларга айланишини томоша қилдим. Шу атрофда, ярим дашт ёнбағрида биз панжараси ортида мараллар ўрнатилган маралларуйига бордик. Кейин атрофи тошларнинг кўплаб қатламлари: саноқсиз учбурчаклар, тўртбурчаклар, бурмалар, соялар, томирлар, тош занжир ва камарлар билан ўралган Кызыл дашт ҳавзаси очилди. Қаёққа қарама — титраётган тепаликлар, кўк қатламлар... Сир-асрорларга тўла сароб туман узра сингиб, инсон руҳигача етиб боради.
Кызылда Алексей ва Маринани учратдик. Улар Саянларни «Колхид»да — иккита ит: Ғарбий Сибир ва Карелия лайкалари билан кесиб ўтишибди. Бу саёҳат таърифи ҳазилларга ва эвенча шевага бой эди: «Шапёр, шапёр, Саян тоғларидан кесиб чиғинг». Алексей, гавдали, бироз тўлароқ йигит, катта юзи мамонтни эслатади. У эҳтиросли овчи, қурол-яроғлар билимдони ва жанг санъати устаси эди.
Мугурыда биз Ан-2 самолётида учдик, ундан аввал бир ҳафта кутдик — Цаган-Шибэту довонини булутлар ёпиб қўйибди. Ҳар тонг қизғинлик ва эрувчанлик яққол сезиладиган, қишлоқ номлари баланд овозда бирма-бир айтиладиган аэропортга борардик: Тора-Хем, Кызыл-Мажалык, Сыстык-Хем, Тээли. У ерда ранги ўчиб кетган яшил энцефалитка кийган икки эркак занжирланган айиқ боласи билан парвозларини кутишарди. Айиқча панжаларини силкитиб, тасмасига ўралди, бўйинбоғи кесилганида билдикки, бўйни жуда ингичка экан. Баъзан у ғингшир, ўшанда унга шишада сут беришарди. У чалқанча ётиб, панжалари билан шишани қисиб, ғалати, бир нотадаги «дыр-дыр-дыр»га ўхшаш овоз чиқариб сўради.
Биз телемарказнинг ортидаги беш қаватли бинода вабога қарши кураш отряди раҳбари ва Эдуард Леонидычнинг дўсти Игорь Крюковнинг уйида яшардик. Крюков далада эди.
Ҳаво очилишини кутяпмиз. Кызылни айланамиз, ёнига тераклар экилган асфальт йўлакда тентираймиз. Олдимиздан соч турмаги бадастир, бошига қандайдир тушунарсиз нарса тақилган, ёқалари крахмалланган озғингина рус аёли баланд пошнада ўтиб кетди. Люда ва Марина бу ернинг одатларидан кулишди, Эдуард Леонидович бўлса уларни ўтқизиб, умрга татигулик насиҳат қилди: «Сиз ўз Москвангиздамас, бошқа шаҳардасиз, шунинг учун бошқаларни ҳурмат қилишни ўрганинг».
Кейин тоғлар узра Ан-2да учиб ўтдик, яна соғинган қадрдонларимни пайқадим — «шимол» ва унинг ёнбағирларидаги учбурчак тилоғочли қоялар. «Шимол» нисбатан намроқ, зеро Ўрта Осиё заминида ҳар бир томчи аҳамиятлидир. 300 километрли парвозимизда, шу тепаликлардан бошқа, Цаган-Шибэтугача ҳеч нарсани эслолмайман.
Ёшларнинг ёш хотираси: агар бугун учганимда, кўпроқ нарсаларни кўрардим ва эслаб қолардим... 9-синф боласининг кўзи ер ажинларининг бу миқдорига кўниколмаган, унинг пок қалби фақат такрорлашни ва ҳаётий қатламларини кузатишни ўрганган.
Тоғлар гўё ўсиб борарди, энди Цаган-Шибэту дараси бўйлаб учиб ўтмоқдамиз, чўққилар билан юзма-юз турибмиз, қандайдир ажиб титроқни, иштиёқ ва даҳшатни ҳис этяпмиз, қандайдир ғалаба ҳисси... Бу ҳисни биз ҳам, самолёт ҳам туйди. Учувчилар хонаси очиқ... Ва ниҳоят... шаффоф ва парланган перванель дискидан кўзни қамаштирувчи қор манзарасини кўраман — оқ кўрпа-гумбаз, унинг остида баҳайбат нимадир тиззасини кўтариб ётибди. Пастда бу порлоқ гумбазни қора панжара-қовурғалар тутиб турибди. Бу Монгун-Тайга. Унинг баландлиги ўттиз кам тўрт минг. Ўшанда қандай порлаганди-я!
Мугурлар бу мислсиз тоғ ва Цаган-Шибэту орасида жойлашган. Тоғ дашти. Бурмалар. Бари қуёш нуридан сариқ. Чўққилар баландроқ ва тиккароқ — бинафша рангида, бири бўр юлдуз кийганга ўхшайди, ундан чиққан икки нур бизга қараб туради. Унинг номи Юлдузча. Ак-Баштыг. Унинг устида беш қиррали оқ шағал бор. (Бу юлдуз ҳақида нималарни эшитмадим дейсиз — унинг музлигидан тортиб, атайин чизилганигача). Мугурлар. Ёғоч уйлар, қўйлар... Қишлоқ оралаб кетамиз, кейин вабодан сақланиш марказига борамиз. У қуёш тоблаб, ҳаёт қуритган меҳнаткашлар билан тўла. Иркутслик вабо кушандалари. Москвадан амалиётга келган Сунцов қуёшдан ғайриинсоний даражада қорайган бўлиб, оқ энцефалитка кийганди. Ҳамма қуёшда тобланиб пишганди.
Ниҳоят ГАЗ-53га ўтирдик ва жўнадик... Лагерь Каргы сойида, Мугурдан 25 километр пастда бўлиши керак эди. Ва Монголия чегарасидан ўн километр берироқда. Адирлар орасидаги дашт бўйлаб юрдик. Адирлар кетма-кет, уларнинг орти ва устида Монгун-Тайга. Каргы томон тошли, майда қумтепалардан юриб боришди. Биз қирралари бўртиб чиққан, ранги ўчиб кетган чодир олдида тўхтадик. Ундан бошини қирдирган чапани йигит Валя Рыльников чиқиб келди. У ҳам бояги қорайган, оқариб кетган энцефалитка кийганлардан. У қоркўрпани ўраб, улоқтирди, чодирни очиб, ёзди ва кузовга ташлаб, ўзи ҳам сакради.
Дара мазкур тош саҳросидан тубдан фарқ қилувчи Кыргы текислигининг яшил тасмасига олиб борди. Баланд, чодирсимон, катта-катта баргли ноёб толлар. Ирмоқ торгина, хира кўкиш тошлар орасидан кўкимтир-сутранг товланиб оқади. Қоялар юзаси унинг музлаган тўлқинчаларидан биридек гўё...
Чодир тикдик. Харитани очиб, ким қаерга боришини аниқлаштирдик. Қийинчилик, чалкашлик... Мен бир йўлни кўрсатгандим, тўғри чиқди. Учинчи курс Лёха Миронов донолик қилди: «Кўзи ёш-да, ҳаммасини илғайди». Лёха доим менга гаплари билан далда берган.
Биз катта, тўртбурчак томли, деразасига мато тутилган армия чодирида йиғилдик, овқат тайёрладик ва едик. Унда печка ҳам бор эди. Бошқача, комуфляж эмас, махсус синтетик матодан тикилган айвонли сариқ чодирлар ўша пайтда камёб эди. Кечқурун уларнинг ҳар бирида шам ёниб, нурга тўлдирди ва улар ажойиб ва ғайриоддий кўринишди. Менинг Каргыдаги жойим сув шовқинлари ва кечқурунлари Валянинг гитарасидан қўполлашиб чиқадиган уч хил байрам аккордларининг бири — эшитиб ўрганилган гитара садоси билан ўралган эди.
Ирмоқча тор, ёзда саёзлашган, юк машинаси кенг жойда юради. Денгиз сатҳидан баландлиги 1800 метр. Дарё ортидаги дашт кўтарилиб, Цаган-Шибэту этагигача боради — бир тарафда у, у билан бир бурчакда — қия плита. Тизма сарғиш, замшсимон, юмалоқ, бурмаларга тўла кўринади. Яқинда билдимки, Цаган-Шибэтунинг айнан шу чет тизмаси Буршбан-умун-саланы-нуру деган мураккаб мўғулча ном билан аталаркан. Цаган-Шибэту эса мўғулчада «оқ панжара» демакдир.
Келганимизнинг илк кунларидаёқ мен ушбу самовий панжарани забт этдим ва олисларга чексиз чўзилган тизмалар орасидаги, баландликда очилган текисликда узоқ вақт ҳайратимни яширолмай турдим. Оёғимдан уфққача бўлган юз чақиримча масофа шаффоф ва улуғвор эди. Ғарбда Олтой тоғларининг жануби-шарқий қисми, Чихачев тизмаси, жануброқда Монголия жануби-ғарбидаги Тургэн-Уул ва яна бир тўрт минглик чўққи — қалбим ойнасининг бир парчаси бўлиб қолган оқ чўққи кўринарди. Ва албатта, яқинда, шимоли-ғарб томонда Могнун-Тайга нурли адёл ёпиниб ётарди.
Яқиндаги ҳамма нарса қулаётган тоғ учбурчакларида кўпайди. Ҳар бирида пайвандланган тош чокка ўхшаш тароқ бор. У орқали қўнғир қўзидек музлаб, тош шираси тўкилиб боради. Улар абадиятга муҳрланганлар... Бироқ буни бинокльда кўриш керак... Аслида уларнинг ораси ўнлаб километр. Сариқ, қўнғир, пушти полотно ва унга тушган ҳадсиз булутларнинг ўйноқи сояси... Ўшанда табиатимиз айнан шундай бўлиши керакдек туюлди, менинг чўққида туришим — яна-да кўпроқ очилмаган қўриқларга дебоча. Энг катта, учар ва белгилангани ҳали олдинда.
Ҳозир айтишим мумкинки, кўплаб Сибирь тоғларини кездим, лекин ўхшашини учратмадим.
Кўзимдан Монгуннинг оловли яшил сурати кетмасдан Цаган-Шибэту ёнбағридан тушдим, шувоқ ҳидидан нафас олдим, ерларда сирпандим, ё равочнинг гўштли поясини, ё тоғ пиёзини уздим. Лагерьда ҳаёт ўша-ўша. Эдуард Леонидыч қутида ўтирганча қурол тозаларди. Тез ва ишбилармон овозда қаерда бўлганимни, каёққа кетганимни нега айтмаганимни сўради, кейин қуролидан кўзини олиб менга тикилди: «Яна битта шунақа қилиқ — ва орқага қайтасан. Москвага».
Дунёда Эдуард Леонидович Седыхчалик ҳеч ким «эҳтиросли овчи» иборасига мос келмайди. Ёши нари борса ўттиз бешда эди. Қоракўз, оқ сочли, юзи узун, қуруқ ва чиройли, ёноқлари ботиқ, қуруқ соқол-мўйлови юзига бир текис контур берган... Камига спортчилардек қотма, мушаклари жуда катта. Қони қайнаган, тар чиплари каби қайноқ. Келиб чиқиши шаҳарлик ишчиларга бориб тақалади. Ит боқарди, Москвача овчилар пивоси қайнатиладиган барга борарди. Карачаровода яшар, итлариниям Кара ва Чара деб атарди. «Қимор итлари» иборасини ундан ўргандим. У — Эдикнинг ўзи. Агар инсонни, олий ҳилқат эканлигини унутмаган ҳолда, ҳайвонга қиёсласак, Эдик овчи итга ўхшарди.
Тувагача у Уралда, Вишерда ишлаган. Қачон қарасанг, уларни ёғоч моторли қайиқда учирган Май бува ва бир куни Май экспедиция юкини қандай ағдариб ташлаганини гапирарди. «Май ортга қайтди» жумласини Эдуард Леонидович кўп такрорларди, бу фақат Майнинг тажрибасини ҳамда кучли ва иродали инсонга кулфат келтирган мудҳиш фожиани таъкидларди.
Институт вабо ўчоқлари билан шуғулланган. Уни юқтирувчилар бургалар, ташувчилар: юмронқозиқлар, пикалар, асосан, биз ўрганган мўғул пикаси. Улар чуқурларда тўда бўлиб яшашади. Мен Валино бошига кирдим ва тепаликнинг ёнбағрида ўтириб, қарама-қарши ёнбағирликдаги пикалар тўдасини кузатишга мажюур бўлди. Ёзда икки марта кузатиладиган насл қолдириш жараёни синчиклаб кузатилди. Қарасам, иккинчи авлод чиққанда, биринчи авлод ўсмирлари худди жой бўшатгандек ғойиб бўлишди. Кўрганларимни Валяга айтганимда, у қизишиб, гўё мени текширгандек ё бўлмаса пикашунослар шу кашфиётни кутаётгандек хитоб қилди: «Тўппа-тўғри!»
Валя чайир, мовийкўз, чапани. Рангсиз энцефалиткада аскарга ўхшаб қолади. Соқоли олинган, думалоқ бош... Валяни ҳамма ёқтирарди. Унинг ҳам ўз ташвиши бор эди. «бир йилдан кейин ўқишни битираман... Кейин нима... номаълум...» —дерди у ўйланиб. Аммо мавҳумликдан қўрқмасди, аксинча, тошлар орасида ўтаётган бугунини қадрларди. Овозида йиллар армони бор эди, худди йигирмасида вақтнинг ўткинчилигини теран ҳис қилгандек... Атлетик ва чайир эди-ю, доим: «Эҳ, қандай кучли эдим-а... Қанчалик кучли...» — дея ўзининг 9-синф йилларини эслаб ёзғирарди. Паст ва ифодали гапирарди. Овозидаги ўтиб кетган ёшлик туйғуси Лёхада ҳам, у ҳар сафар «ёш кўзлар»ни эслаганида билинар эди.
Бироздан кейин Крюков дўсти билан келди ва Эдуард Леонидыч кун бўйи улар билан юрди. Ўшандамиди ё бошқа куними, қўй олиб келишди. Қандай пиширганларини билмадим-у, қонли колбасани эслайман. Сўйганларида Лёха бир кружка қон олди ва намойишкорона ичди — фойдали эмиш. Гулхан атрофида ўтирганимизда Крюковнинг дўсти машиналари қайтганини айтди. Мен негадир сўрадим: «Йўғ-е?» У эса: «Нега яна сўрайсан, ишонмаяпсанми?» — деб бақирди. Ўшандан бери бемаъни савол бермасликка ҳаракат қиламан.
Крюков очиқкўнгил эди. Паст бўйли, ўсмирлардек озғин, тор спорт иштонидан болаларникига ўхшаш оёқлари кўриниб турарди. Крюков ўз саргузаштлари ҳақида кўп ва берилиб гапирарди: Енисейнинг аллақандай ирмоғига тушиб кетганлигини, (Хутинскийдамикин?), қандай қилиб оролга сузиб боргани ва у ердаги тошларда ётгани, яна дарёнинг ўртасидаги, усти кенг, гўёки қандайдир кулбанинг ичидаги чол яшовчи тош ҳақидаям. Крюков ва Эдик жанжаллашиб қолишди ва Эдик давом этарди: «Йўқ, сен арзонлашдинг! Яна айтаман: арзонсан сен». Крюковнинг Санька исмли ўғли бор эди, у билан икки йилча ёзишиб юрдик. Умумий мавзулар тугаб борарди, ёзишмалар совуқлашиб, мажбуранлашди ва тез орада тўхтади.
Эдуард Леонидыч манулни тутгач, «Иммануилни тутдим» деб ҳаммани кулдирган одам ҳақида чўпчак айтиб берди. Манул ҳақида эшитганман, бироқ кўрмаган. Бир сафар, тепаликнинг четида ўтирганимда, қаршимдаги тепаликда кўз атрофи қалин қора чизиқли мушукни кўрдим. У қўрқинчли ишбилармонлик билан диагонал бўйлаб югурди, ҳаракатидаги интилиш ва доноликдан билдимки, у хотиржамлигидан мени сезмаяпти ҳам. Уни бир муддат бинокльда кузатдим.
Таассуротлар бир олам эди, ёзгача улар янги бебаҳо учрашувлар билан тўлди: масалан, Мўғулистон яқинидаги Каргы текислигида тилоғоч шохидан қора лайлак инини топдим. Унинг ичида катта бўлиб қолган жўжалар бор эди. Бу ерда қушлар мўл эди, ҳайратланарлилари: турли каменкалар, ранг-баранг қораялоқлар (ёрқин малла ва кўк), аввал мен кўрмаган уларлар ва бир талай сассиқпопишаклар. Ва, албатта, йиртқичлар — биз ЦАКлар деб атайдиган Ўрта Осиёнинг фахри, биз севган сакар лочин ва бургутлар. Гарчи қушларни кузатиш талаб қилинмаса-да, мен қанотлиларни бажонидил ўргандим.
Мен шундай, тол барглари соясида, сершовқин ва гапдон ақиқ дарё ёқасида яшадим. Бўш вақтимда атрофни айландим. Чигиртка ва чивин тутдим. Эрталаб бўлса шаҳар харобаларини эслатадиган митти тош тепаликлар оралаб сайр қилдим — уланинг қуриган тошлари жуда тартибли кўринарди. Ҳар томонда шувоқ иси — аччиқ ва ўткир, олтин пояли шувоқ кирпи ва караганлари ўсиб чиқди...
Ва Сибирь чўлларининг ҳар ерида бўлгани каби — саранча. Аввалига мен бу саранчалар ўша, нонимизни яримта қилган, ер-у кўкни қоплаган чигирткаларнинг ўзгинасилигини тушунмадим. Дағал-кулранг мавжудотлар вертолётдек шовқин солиб учишар, орқа қанотлари хира кўк ёки пушти рангда товланиб турарди. Мана у, яқинлашиб, ноёб чўл ўтлари орасига кирди ва йўқолди, сен эса тентирайсан, қидирасан, ўзи қайтиб чиқиб, орқасидан кирмагунча юрасан.
Кейин мен нишабликка чиқиб, пикаларни соатлаб кузатдим, санадим, асосий хислатларини белгилаб, колониялар харитасини туздим... Ўзим ҳам қуриб қолдим... Руҳимдаги шаҳарлик, пойтахтлик, инжиқ нимадир буғланиб кетди. Маънавий томирларим эса қайрағоч танасидек мустаҳкамланди.
Кечқурунлари тилоғоч новдаларидан гулхан ёқардик, уларнинг ёниши жуда қийин. Валянинг гитараси қўпол куй таратарди, Каргы шовқин соларди, шамлар ёритган сариқ чодирлар рангсиз керосинда ишлайдиган қанотли чироқлардек кўринарди. Бойўғли ҳам дарада увилларди. Валя куйларди: «Тош дарёда тошлар урилар». Қўшиқ шундай тугарди: «Бу тошлар маконида қўлларим чўзиб, мен ҳам абадий тошга айлангум, токи сен менга сажда қил». «Хотинчалиш чиқди бу!» — секин деди Валя. Назокат ва қатъият уйғунлиги унга таъсир қилиб, ёлғизлиги кучайди ва биз билан ўз тажрибасини ўртоқлашди, бизни мусиқа ва сўз ҳақида ўйлашга, доимо инсоннинг қалбига назар солишга ўргатди. Агар Валя бўлмаганда, мен бу теран, шоирона сатрларга эътибор қаратмаган бўлардим...
Шубҳасиз, бу тоғли мўжизада яшаганимда ҳам, орзум — тайгага интилавердим. Шундай қилиб, улар мени Цаган-Шибэту тизмасидаги Барлык дарёсига жўнатадиган бўлишди. Тизманинг бурмалари, учирим ва текисликлари Каргыга ён томондан қараб турарди, биринчи ҳалқа қатор кесиб ўтилса (Буршбан-умун-саланы-нуру), уёғига бинафшаранг тик чўққилар кўпаярди, улардан бири менга жуда ёқди — узун, тоғинг тожи сингари. Биз уни Тож, деб атадик.
Эсимда йўқ, иш биланми ё қизиқибми, Цаган-Шибэту тизмасидаги севимли қоямга чиққанимда, у ердан бинафшаранг нуқталар, Монголия ва Урэг-Нур кўли, устидаги учбурчак чўққиси билан кўринди.Тиззасини бироз букиб, кўзни олар кўрпа остида ухлаётган Монгун-Тайга ҳам. Айни дамда мендан саксон метр пастда мен фақат расмлардагина кўрган тоғ ўлаксахўри оқиб борарди... Рангдор, усти қора, кўкси қизил, кўзидан тумшуғигача келган чизиғи бор. Ҳатто чизиқ ҳам ёдимда... У ҳаво оқимларида патларини титратиб, чайқалди. Мени кўргани йўқ. Мен тоғнинг бир қисми эдим ва уни билдирмай кузатардим.
Шундан сўнг мен Барлык тарафдан ўтиб, ерник (митти қайин)нинг ноёб бутаси ўсадиган тоғ тундраси ёнбағрига бордим. Ерникнинг қуруқ ва тугунли, ўтинбоп тожлари ҳам учраб турарди. Улар жигарранг ва дағал бўлиб, қўл текканда жимирлаб, тўдалашиб қоларди. Мен рюкзакимда сим тутқичли нўхат банкасини олиб юрардим. Унга ялтироқ донадор кўрпадан қор тўлдирардим (ёзга бориб улар умуртқа изларидан доғ бўлиб кетди). Барчасини эплаганимдан қувониб, қорни олиб, оқлигини куйдирдим. Иссиқ ва кўринмас гулханча ёқиб, тоғ сувини қайнатдим. Чойнагим кумушранг буғ чиқариб тошди...
Мен чой ичиб, ёнбошлаб ўтирардим, шунда пастки томони нурли шаффоф булут оҳиста яқинлашди. Қуруқ донадор қор ёға бошлади, тоғ осмони кескин сўзлаб, бахт барча дилларга тенг сочилди. Ҳамма нарса ўз-ўзидан содир бўлди. Тоғлар-да, қалб-да изоҳларга муҳтож эмас эди. У барини биларди. Агар мен ўша жойда яна пайдо бўлсам ва шундай қор ёғса, мен тоғ тундраси олдида тиз чўкиб, кўз ёшим ювган ёноқларимга чой банкаси куйигини суртиб, Раббимдан чексиз марҳамати учун миннатдор бўлардим...
Барлык Цаган-Шибэту тизмасида бошланар, биз кўп уриниб ўтган дара бўйлаб оқарди. Пиёда, отлиқ ва ҳатто машинада ҳам Барлыкдан ўтиш учун мансабига бориш керак эди. Тоғли ҳудудларда қурғоқчилик бўлмади, тундра водийнинг атрофи ва ёнбағирлари бирдек яшилликка бурканди. Барлык асосан тошлар остидан оқарди, водийнинг бир жойида муз ва тоғ қўйларининг музлаган шохи ётарди. Биз бу ерни архарлар мозори деб атардик. Музликдан пастроқда кўлмак бор эди. Бир куни Лёха билан кўлмакка келдик ва унда ўрдакларни кўрдик. Лёха улардан кўз узмай милтиқни чиқарди, мен хавотирланиб ёлвордим, аввал расмга олай, кейин отарсан, дедим. Лёха рухсат берди. Мен улар томон югуриб, чўчитиб юбордим. Ҳозиргача уялганимни ва Лёханинг меҳрибонлигини эслайман: у ҳеч нарса демади менга.
Бир куни Барлык ёқалаб отда кетаётганимда туваликни учратдим — гулхан ёняпти, оти ўтлаяпти. У гулхан ёнида ўтирар, ёнида ТОЗ-8 ва ўралган тарбаган (мўғулча сур гўшт) бор еди. «Сур чўчқа еймизми?» — сўради у ўз шевасида. «Пишириш шартмас» дейди яна... Тушликка қўшилишга уялдим ва йўлда давом этдим.
Биринчи марта Барлыққа ГАЗ-66да айланма йўлдан келганмиз. Тунни кошарада — олтибурчакли қўйхонада ўтказганмиз. Тонгда курк товуқларнинг жарангдор, қарғаётган қичқириқларидан уйғондим. Улар ё совуқдан ёки тиканли симлардан ёзғиришарди. Симда муз сирпаниб кетмади, балки юқоридан тортилди. Уларнинг тумшуқлари ингичка, жарроҳ игнасидек қийшиқ, тўқ-қизил... Овози ҳам ўткир, чўзиқ... Бу нолани ҳам, тоғ тароватини ҳам таърифлаш қийин. Фақат игна қалбга санчилади.
Иш билан Барлык бўйлаб бир неча километр пастга тушдик ва дўппимизни осмонга отдик: Цаган-Шибэтуга қанчалик чуқурроқ кирсак, тилоғочлар шунчалик қалинлашиб борарди. У шаффоф ва сийрак бўлиб, фақат шимолда ўсади. Ўша ерда Куве-Даба дараси ҳам бўлиб, Лёха иккимиз унинг тилоғочлари орасига чодир тикканмиз... Бунда тайга смоласининг ҳиди анқирди, бурундуқ ва қора олмахонлар юрарди, ўрмон тепасида улкан бургут уяси ҳам бўлиб, назаримда кедрга қурилганди.
Барлыкни айланиб юриб, қоя устида кичик майдончага кўзим тушди. Кўтарилиб, ғор ва унинг олдида ётган элик оёғини топдим. Ғорга яқинлашишим билан порлоқ сарғиш кўзли бойқуш тумшуғини шақиллатганча учиб чиқди. Бироз ўтгач, унга қуёш тушди, у бўлса нариги тарафдаги сояга ўтиб ғойиб бўлди. Барлык яна сирли бўлиб қолди ва мен Цаган-Шибэтуга бораверишни хоҳладим, у ерда ҳар километрда кўпроқ тайгалар учрайди, кетма-кет даралар очилади ва ёнбағирларда шаффоф тилоғочлар ўсади. Дараларнинг бирида Хемчичрейлык деган ой ҳам оқарди.
Монголия шимолида жойлашган вабо ўчоғи мен учун узоқ, ноаниқ, қолаверса, биз кузатган ҳайвонлар: пикалар, юмронқозиқ ва тарбаганларга деярли алоқаси йўқ эди. Бироқ «бубон вабоси» номи жиддий эшитилди ва топшириқ жуда қийин бўлди: юмронқозиқ ва пикаларга заҳар таъсирини текшириш. Бунинг учун кимсасиз Барлык керак эди. Йиртқичлар танасида тўпланмайдиган, бошқа тирик жонни ўлдирмайдиган заҳар керак эди. Ҳеч ким муҳокама қилиб ўтирмади — ҳаммаси шундоқ ҳам равшан эди. Мен Валя билан устида тажриба ўтказганларимиз юмронқозиқ ва пикаларга ачинаман, лекин вабо вабо-да. Заҳарларнинг номларини эслайман: ратиндан, дефинацин, севин. Уларни фамилия деб тасаввур қилиб ҳазиллашганларимизниям: «Ўртоқ Дефиноцин, қошиқ керакмасми?» Лёханинг хотини, гўзал Марина бўлса, атайин бузиб, жуда кулгили талаффуз қиларди: «Де-фи-на-цин».
Камаримда тунука цилиндр билан Барлыкка бораман. Цилиндрда заҳар аралаштирилган ёғли жўхори. Уни катта қошиқда тешикларга ташлайман. Кейин Барлыкка қайтиб, осмонга қарайман: у ерда бургутлар, калхатлар, қумойлар айланяптими, демак, захар таъсир қилибди.
Қумойлар учарди.
Довон водийсида эдельвейслар кўтарилди — жарангдор номига сал тўғри келмйдиган майда оқ юлдузлар. Бир куни эдельвейслар ўтлоғидан Барлыкка тушаётиб тўғридан тулки чопиб келаётганини кўрдим. У Барлыкни чопиб ўтиб, уларга интилди. Эҳтиёткорлик билан ердан қуруқ таёқ олиб отдим. Тулки югуриб бориб, оғзини очиб ташланди. Таёқ қутқариб қолди— тулки қутурган экан.
Монголиядан ўн километр нарида турсак-да, чегарачиларни кўрмасдик. Бир марта бинафша тоғлар орасидаги Барлыкнинг қоқ учига чиқиб, симсиз паст устунлар ажратган чегарагача бордик. Тепамизда яширинча ўтирган чегарачини пайқадик — негадир думалоқ қалпоқнинг улканлиги ва беркитилган дейилиши ҳамманинг кулгисини қистатди.
Бир марта лагеримиз орқали Мўғулистондан бутун бошли туя подаси ўтган. Улар эскичасига — шундоқ орамиздан, арқон билан, тўғрироғи, пичоқларини чодирларнинг чўзиқ изларига тегизиб, чайқалиб, қийшиқ бўйинларидан айлантириб, қадамлари бир-бирига қовушмай юришган. Улар қишдан сўлиб чиққан, жунлари бир тутам бўлиб қолган, айниқса, катта қорамтир кўзлари бўртиб, новдаларга ўхшаб қолганди. Кейин мўғуллар уларни қидириб келишган. Улар ўзларининг эътиборлилиги ва ғамхўрлиги билан лол қолдиришди. Туванлар доим тўқ кулранг, қора, ёғланган фуфайка ва курткада юрардила. Ориқ ва йиртиқ. Мўғуллар эса малинаранг ялтироқ тўн ва чарм этикларда келдилар. Ёшлари қирқларда, тетик, кенг юзли, бардам. Ҳатто қорамағизликлари бошқача — чиройли ва бир текис. Отлари ҳам кичик, тўқ ва тўриқ — оқ танида катта қора холлари бор.
Эдуард Леонидыч уларни ошхона-чодирга таклиф қилди, нон кесди, столга катта сирланган идишда шакар қўйди, ундан икки ошқошиқ олди. Мўғуллар жуда имиллаб, худди удум бажараётгандек чой ичишди ва нонга шакар сепишди. Улар кетганида Эдуард Леонидыч уларда шакар камёблигини айтди.
Кўп ўтмай икки чегарачи лагеримиздан улкан отини чоптириб ўтди. Улардан бирининг ёнида радиостанция, эгилувчан антеннали квадрат блок, бор эди, антеннаси мунчоқлардан терилганга ўхшарди. Отлар ҳам, офицерлар ҳам мўғулларнинг ёнида баҳайбат ва ёдгорликдек монументал кўринарди. Уларга пастдан қарадим.
Бир куни ошхонада навбатчилик қилаётганимда, вабога қарши воситаларнинг бир машинасини олиб келишди. Ошхона ва овқатланиш хонаси печкали катта армия чодири эди. Эдуард Леонидыч яна ўзининг вабога қарши курашувчи ошналарининг зиёфатига шерик бўлди. Мен менга бўлган муомаласидаги ўзгаришни дарров пайқадим. У мендан узоқлашди, қаттиққўл бошлиққа айланди, балки, ҳали ёшлигимдан тортингандир.
Мана улар, чодирга кирибоқ, шундай деди: «Ҳмм, Михайло, ошхонангда бардачок ҳам бор экан... Бардачо-о-к...» Меҳмонлар орасида орнитолог Юрий Дашеевич Ачиров ҳам бор эди. Хотиржам, вазмин ва озода кийинган одам. Унинг камёб, кўк рангдаги, елкалари клапанли шамол ўтказгичи бўларди. Бошида негадир Ўрта Осиёликлар қалпоғи — оқ наматдан, қирраси қора, қоғоз кемачага ўхшаб, ёни қайрилган. Мен ўзим кўрган болтаютар ҳақида гапириб бердим, лекин Юрий Дашеевич менга ишонмади: «Тутган қушингни кўрмагунимча ҳеч нарса дея олмайман». Назаримда, далил учун шундай келишган одам бўлишнинг ўзи кам. Ишониб бўлмаса, орнитологнинг нима кераги бор.
Бундай таълимотлар менинг тувача қарашларимга соя солмади, бунинг устига Эдуард Леонидыч буни маъқуллаган. Валя менинг қобилиятларимни мақтаганда, Эдуард Леонидыч юмшар ва жилмайиб, Мишка ҳеч нарса эмаслигини айтди, ва қўшиб қўйди: «Аввал у ҳам... уринди ўша ерга...» Айнан нимага «уринганимни» ташлаб кетди, «паст кетди» дегандек бўлди. Эҳтимол, у ўғринча Цаган-Шибэтуга чиққанимга шаъма қилаётгандир.
Эслашимча, вабо кушандалари асосан Мугур яқинида турардилар. «Обухов отряди», «Феоктистов отряди», «Равданикас отряди» бизга афсонавий эшитиларди. Обухов отрядига меҳмонга бордик. Оқшом, гулхан... Ёш иркутсклик талабалар. Айниқса, эстрада услубида кийиниб юрадиган эр-хотинни яхши эслайман — катта, хира оқ теридан тикилган шляпалар кийган, узун сочларини ёйган йигит ва қиз. Йигит гитараси билан олов ёнига ўтирди. Қизни ҳануз яхши эслайман — кўзлари катта-катта,қовоқлари йирик. Юзи кичик, ёноқлари олмадек таранг. Чиқишидан олдин бироз пардоз қилган — қовоқлари ва киприклари кўк. Каштанранг сочлари ёйилган, кўкси ва белига ҳалқачалар таққан. Кимдир улар яқинда турмуш қуришини шипшиди.
У қаллиғининг ёнида ўтирарди. Кўзлари ерда, лабида ним табассум. Йигит биргина, давр руҳи ва ёшлар даъвати ниҳоятда нафис куйланган қўшиқни айтди.бу қўшиқни ҳалигача хотиржам эшита олмайман, этларим жимирлаб кетади.
Зам оҳу кезади,
Зулмат тепада.
Эй, ёр нега бошқа ёрни
Айладинг афзал?..
У куйларди, қизнинг кўк қовоқларида олов ўйнарди. Оловда умид ва келажак туйғуси бор эди. Шундай туйғуки, ҳозиргача Эдуард Леонидычдан қочиб, Цаган-Шибэтунинг тик чўққисига чиқиб, Сибирьни бошимга кўтариб бақиргиларим келади: «Қаердасиз, қадрдонлар?»