Ҳайкалнинг бошида бир қуш ўтирар...

* * * Ҳайкалнинг бошида бир қуш ўтирар. Остидаги кимнинг боши эканин унга фарқи йўқдир: ҳаммаси бир гўр! Қанотли ўзича ҳақлиги тайин. Унга хуш ёқади шундай туриши — Нақ бош усти, бронза сочлар ораси. Биламан, сен қушдан жиддий хафасан. Зиғирча ҳурмат йўқ. Ахир нимаси! Бургут бўлганида агар — бошқа гап, Патли дубулғадай жангчи бошида турарди шамолда тўзғиб ва порлаб. Лек сен Трояда эмас — Нева қошида. Арзимас нарсага боқар нигоҳинг, Жазолашга тайёр кабутарларни. Бош эгаси эса уни ҳуркитмас, Унга шу қуш билан ёқимли бари.