Ҳайкалнинг бошида бир қуш ўтирар...
* * *
Ҳайкалнинг бошида бир қуш ўтирар.
Остидаги кимнинг боши эканин
унга фарқи йўқдир: ҳаммаси бир гўр!
Қанотли ўзича ҳақлиги тайин.
Унга хуш ёқади шундай туриши —
Нақ бош усти, бронза сочлар ораси.
Биламан, сен қушдан жиддий хафасан.
Зиғирча ҳурмат йўқ. Ахир нимаси!
Бургут бўлганида агар — бошқа гап,
Патли дубулғадай жангчи бошида
турарди шамолда тўзғиб ва порлаб.
Лек сен Трояда эмас — Нева қошида.
Арзимас нарсага боқар нигоҳинг,
Жазолашга тайёр кабутарларни.
Бош эгаси эса уни ҳуркитмас,
Унга шу қуш билан ёқимли бари.




