Евгений Водолазкин

Водолазкин Евгений Германович (1964 йилда туғ.) — ёзувчи, филолог, адабиётшунос. «Большая книга» мукофоти соҳиби (2013).
Киевда туғилган, Шевченко номли Киев давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Муаллифнинг қизиққан соҳалари: Қадимий Рус тарихи, қадимги рус экзегезаси. 100 дан ошиқ илмий ишлар автори. «Слово о полку Игореве» энциклопедияси ва «Библиотека литературы Древней Руси» сериясини яратишга иштирок этган. Санкт-Петербург ва Мюнхен университетларида маъруза ўқиган.
Илк романи — «Соловьёв и Ларионов». 2013 йилда Евгений Водолазкин «Лавр» романи учун «Большая книга» мукофотини қўлга киритди. «Авиатор» романи учун эса китобхонлари томонидан юқори баҳоланди.
Водолазкин ижоди рус қадриятларининг юқори даражадаги филологик маданият билан психологик прозада акс этишидир.