яна айт
яна айтгил менга нелар бор юлдузлар галаси ортида
камалакни синдир кўзингда заифлашсанг кўзёшдан агар
ва улардан шу қадар ифор боғ устида ўтлоқ устида
наҳот бунинг имкони бўлса наҳот ифор сочса юлдузлар
ёруғликнинг куй-қўшиғидан ёрилсин деб ернинг юраги
ким уларни ташлади ерга айт уларга ким изн берди
мен сенга айтайин юлдузлар ортида кундузги тушлар бор
боғлар ҳамда далалар узра таратиб турарлар нур-ёғду
уларни гул дея аташар баъзиларин аташар баҳор
ёзда ва ҳаттоки қишда ҳам ёниб турар қорнинг тагида
ё шунчаки ўткинчи ҳамда ортиқча бир шон-у шуҳратга
ёки ерни севишимиз ва яшашимиз учун биз унда
яна айтгил менга энди айт хокдан бўлган бу қандай гулбарг
само узра икки қанот-ла ҳилпирайди қандайин гуллар
шундай ширин куйлайдиларки қўрқитолмас ҳаттоки мақтал
ва болтани куйлашган фақат шундай бўлган ҳамиша улар
парвозидан севиб қолсин ва ёрилсин деб кимнинг юраги
ким уларни кўтарди кўкка айт уларга ким изн берди
мен сенга айтайин вужудли қанақа гулбарглар бор унда
бу бизнинг тоғ сингилларимиз ва шамол қушлари бўлади
хокдан бунёд этилган аммо умр кечирарлар парвозда
худди балиқ тубнинг тимсоли кўк тимсоли қуш бўлган каби
куйлайдилар ва истайдилар кўкка сингиб кетгувчи парвоз
ердан туриб шод бўлмоғимиз, кулиб юрмоғимиз учун биз
яна айтгил менга ростини айт энди дарёда навбатда
турганлар қандайин қуш экан ва ёки фаришта қандайин
мусичанинг товуши юзи атиргулдан ёрқин албатта
арзир шамда парвона мисол ўлиб берсанг ҳар бири учун
ва яшасанг арзийди мангу кўприкчалар узра юрмоғин
кўрмоққа ва кўк гулбарг каби ёрилмоғи учун юрагинг
мен сенга айтайин бор бунда ерлик қандай малакларимиз
кунботарда мунгли қўшиқлар куйлаб борадилар қирғоққа
инсон зотин айрим қизлари мана бизнинг келинларимиз
ва ҳаттоки завжаларимиз кун узоқ уларга тун қисқа
аммо улар билан ҳаммаси туюлади беҳиштдай бирам
бизнинг севганларимиз ҳам кейин ўлганларимиз ҳам
унда яна айтақол менга алдовсиз айтиб бер буларни
нега бундай бўлади фақат рўй бергани рўй берар бехос
гул-чечаклар очилаверар қушлар эрта тонгдан куйлайди
нур сочишни сўрашган эди нур сочишни ўрганди ул шамс
чиқаверар қизлар дарёга туғилаверади болам-да
мен эса йўқман-ку нимага тирик эмасман бу оламда
худо сенинг биландир энди гар тирик эмассан лозиммас
кимки кунни кўрмаган бўлса унга тун ҳам келмайди абад
туғилмаган боласи учун она аза тутмас севинмас
очилмаган бўлса гул агар сўлиб ҳам кўрмагай умрбод
қуш осмонга парвоз этмаса ерга қулаб тушмайди зеро
кимнингки юраги бўлмаса ёрилмайди ёрилмас асло




