Йигирманчи апрель не дегани? Қор...
* * *
Йигирманчи апрель не дегани? Қор
айланар ғужғон.
Сўнгра иш ҳафтаси бошланар.
Инсон
Бекатда бир ўзи турар тўнкадай,
унинг соясидек алаҳсирар зор,
боғи ечиқ бошмоқ кийган бошқаси
ва жим ёғар қор.
Кел, дўстим, борайлик дўконга қадар,
сўнг уйга борамиз пиёда, қойим.
Ҳаёт шайтон чарми янглиғ чўзилар,
эй воҳ, Худойим.
Бизга ёғдиришар улкан саволлар:
Қор омбори қайда? — деб фақат.
Кўзимиздан оқар йўқолган ёшлар,
бизда сўз — қаҳат.
Ярим соат турдим — совуқдан зада.
О, агар бу ерда
гиппопотам бўлганда эди
реклама, билбордда, ҳар варақада
бурун тешикларин кериб, ненидир
ифода этарди дарғазаб...
Менга: бегемотга қара, деб айтдинг
ва мен унга турибман қараб.




