Телбавор қарайсан: осмон — осмондай...
* * *
Телбавор қарайсан: осмон — осмондай.
Муздай тубсиз ўпқон. Сен аллақачон
Бўлгансан. Дарвоқе, сен бўлмагансан —
шунчаки, бўлгансан аҳён ва аҳён
гоҳ учоқ, тез ёрдам уловида гоҳ;
қийналиб топилган қофияда ҳам...
Эсла, болаликда ёлғондан учдинг.
Энди эса жиддий учяпсан бу дам:
тўхтатиш кранин тортиб, Боингдан
чиқдинг — парвоздасан беном, бенишон,
Мартин Иден каби теран, юксакроқ —
замин сари, ўзга нигоҳдан пинҳон.




