Петрарка ва Лаура ҳақида янги маълумотлар
Петраркага мактуб ёзар Лаура
Times New Roman шрифтида
интернет-дафтарнинг варақларига
ғойиб бўлар мактуб
Лаурага сонет ёзар Петрарка
бармоқлар елади тугмачаларда
ғойиб бўлар мактуб
Лаура кўйлаги узра тўкилар
ҳарфли гулбарглар
улар шундай яқин
айни лаҳзада
қўлларингни узатган заҳот
тегиб кетасан чап қўлингнинг
жимжилоғига





