Кўрдим, ҳаракатда — мен орқали қора дарахт...


* * *

Кўрдим, ҳаракатда — мен орқали қора дарахт,
бармоқ учида сокин ғимирлар новда-шохлар.
Бу манзара шу қадар ҳақиқийликдан баланд,
сумбатини англашга ожиз оғир қароғлар.

Ичимда моғор, ёғоч қатронли. Ер қобиғи
эврилишга шай, аммо ҳис этмасмиз қатма-қат.
Илғаймиз бизга яқин девор чеккасин, ниҳон
кифт ортида яшовчи ўлик нарсани фақат.

Тушга кирган неки бор, ўсиб чиқар, эҳтимол
ташқарига, сўзлар ҳам балки кечирар ҳаёт
одам, ҳайвон, қуш, дарахт, бир ҳовуч дон сингари.
Бўшлиғи ҳам — танловдир ҳам назар, ҳам эътиқод.