Қуюлтирилган ранг
Пол Гоген альбоми ҳошиясига
Сешанба, чоршанба, пайшанба, кейин —
Пайшанбадан жкмага ўтар кечаси, ҳеч бир
Сўз ёзилмас... Ой — сариқ алаҳсирашдек, лекин
Ҳеч қандай «худди»ларсиз! Аниғи: ўшандекдир.
Қара-я, талмудлар ҳамда шеърлари...
Лек онгингга сингган, тўқилган матодай
Ранг-баранг «Варварлар ҳикоятлари»
«Илоҳий кун»дан-да ёруғ, ҳар қалай.
Колониал уйдирма ва ширин хаёлдан
Кулбадан то Европага жавоб қиларкан
Ҳар қандай гороскопга бас келувчи матолар,
Микрокоинотдан қаровчилардан.
Кийимидан — маорий, севгида фарангсимон,
Порно, асал болакай бор жойда жони кирар,
Қара, матодан қонга беланиб оқар ҳамон,
Улкан шафақ, новдалар ғўрлигин уялтирар.
Ана, тор қайиқ менсиз кетиб борар шул заҳот,
Бунда — жумадир, унда денгиз кўринар у дам,
Тушки таом: креветка, қисқичбақа, йод...
Ошкору ҳомийликда қуюлтирилган ранг ҳам.
Ана, рассом, ҳаёт ва ўлим қандай жонсарак
Сурнай-виво*да ўйнар — тинглагайман ҳайрон, лол.
Бир зарб ила қўрқувни парчалайди, бўлажак
Афсонанинг ҳисоби бўйича тўлов дарҳол.
Ана, ушбу қўрқувни моддий тусга солиб тез,
Неки бордир, шеърларни ирғитаман нарига,
Ҳалокатли циркингни қўшиб ўрарман шу кез —
Сўз, чайналган қофия, қўрқоқ йиғиларига.
* Мусиқадаги оҳанг суръати.




