Қаёққа, сен қайга кетарсан... Аравада элтар болани...
* * *
Қаёққа, сен қайга кетарсан... Аравада элтар болани
Ва тобутни елкада олиб чиқишарлар қарши йўлакдан.
Бу косиблик суврати, қор ва қатроннинг қотган қоришмаси,
Видо маросимига олиб кетишларин сўрар юракдан.
Меҳрибон бу одамлар, хафа қилгинг келмас уларни сира,
Ташаккур, энг биринчи михга осгали сўз бераман, тамом.
Бу нақадар аҳмоқлик, ахир шайлангандинг қочиб қолмоққа,
Ўн пиёла чойни ичиб ҳам кета олганинг йўқ сен ҳамон.
Сийладилар сени бу ерда тамакилар ила, азизлаб.
Латталарга ўраб қўйдилар, уйғотдилар соат бонглари.
Шаҳар боғи ичра оркестр чалиб берди созларин пуфлаб.
Ва сен оқсоч қувғиндиларни сенладинг дўстона, тонглари.
Қаёққа сен, қайга кетарсан... Муборак ва холи эмас у.
Турибди-ку аравача ҳам, тобут ҳам ер узра осилган.
«Занжирдаги ит эмас, балки занжирнинг узилмас халқаси» —
деб айтар ва ҳайратланганча ҳуштак чалиб юборар бирдан.




