Калтакесакча
Кар кавказ арисининг ғалвир ини ёнида
қирғоқ тасмасин уйқу томирин устроғида
муғамбир кўзда сийқа бир тиржайиш йилт этди,
сўнг қоя тешигига ялтираб кириб кетди.
Ғорда кварцнинг шаффоф эмчагидан сут оқар.
Қатламли тош синиғи ҳолвадек ушоқланар.
... Калтакесакча бизга келаётган — даралар
узра бужур тўкалар осилиб турган, пайлар
эт-ла қамралган ёвуз панжаларни ҳар сафар
Тўлқин оҳиста ювган кунларни жим эслатар.





