сағана
энди термайдиган рақамларимни
телефонда узоқ вақтлардан буён
сақлаб юрганимни пайқаб қолдим мен
бунда ўта жонли эди барчаси
қайдан кесиб олган цензура уни
бўтакўз мойчечак бахтсиз севгини
кимни севиб бўлган бўлсам ҳаммаси
кичкина электрон сағана ичра
шол тугмача аро йиғилган экан
маунтин-вьюдода пирпирар чироқ
сервер бир нолларни ёпар тинчгина
ҳар жойда мен билан менинг мозорим
5616682 тин олади мангу уйғонмас
4259672 ҳамон тушларимга кирасан
9883394 келиша олмадик тузатиб бўлмас





