Ars poetica
Ўқувчим, боқ кўзни очиб, каттароқ фақат!..
Жиллақурса, бир кўзинг-ла қилгин марҳамат!
Кўз қиринг-ла хоҳ!.. У ёқмас, қара бу ёққа!
Менга эмас, тентак, баландроққа — у ёққа!
Истамайсан феълимга, бу — керакмас мутлоқ,
Фақат анув олисдаги жилоларга боқ!
Ола сиртлар, юз... Ҳеч қандай сирт, юз ҳам эмас,
Блокмас, муз сувлар узра булутлар — бесас!
Булут бироз ёритилган ушбу хилқатда,
Сен уларга боққан бўлсанг керак, албатта.
Хўш? Ниҳоят, эсладингми? Ана, улар жам!
Аввалгидек, соз — бу ҳақда сўз борса ҳар дам!
О, кун ботар, улар қандай ёнар ўт аро!..
Чиндан зўр-а? Қани, менга айтгин ҳамд-сано.





