Айблов гувоҳлари
Бола эдим, бошлагандим кисавурликни,
милицияга илк бор олиб келишгач, билдим,
бармоқларим фарқ қилишин бошқаникидан.
Ўғри учун бу бир қамчи, махсус фалокат,
бир умрлик бабахтлик бу, шуни ҳис қилдим.
Мусиқавий бармоқларим ичра бетакрор
чизиқларни йўқотишга уриниб кўрдим,
бўлган каби худди қийноқ остида, аммо
тез орада пул қоғози ичра сувратдек
хиёнаткор, йўқотилган нақш бўлди пайдо.
Бас, жиноий кимёгарлик ютуғига юз
бурдим, айблов гувоҳларин бертоллет тузи
ва оҳак-ла заҳарладим. Лаъин чизиқлар
бу усулдан сўнг ҳам, таслим бўлмас виждоннинг
далиллари янглиғ аён турарди ҳануз.
...Латта-путта, турқ-тароват билан ажралиб
туришдан ҳеч мақтанмайман ва қизиқсиниб
қарашларни ёқтирмайман азал то абад.
Шеърдагина ҳеч кимсага ўхшамасликни
ва уларни судда бармоқ изларим дея
қабул қилишларин истайман фақат.





