Қўрқув



Мен қўрқаман
қўрқинчнинг
ўтмишдан
қайтишидан

Қўрқинчнинг
келажакдан
келишидан
қўрқаман

Мен қўрқаман
ҳозирги
қўрқинчнинг
ўзидан ҳам

Ва қўрқаман
энди қўрқинч
ёрдам
беролмаслигидан