Истаклар ижобати

 

Тутунни ютаман. Руҳга айланиб.
Ортимда темирйўл бўйлаб тезюрар.
Сигарет. Истаклар обзори. Жануб.
Ковакка тиқилиб жаранглар зулмат,
Қулоқни битирар пойимда шағал.

Ўн тўртинчи тормоз берар. Ўтади.
Тўлқин чопиб кетар, яна қайтади.
Тўлқинқайтаргични чайқар қобуллик.
Кўйлагим ёпишиб, осмон остида
турибман. Гувиллар бош мис қозондек.

Қўлим кўтараман — учқунлар сачрар,
Гумбазларни қамрар, етар юлдузга
Ва учиб кетишга шай бўлиб титрар,
Ва шипшир: кеч бўлмас ҳеч нимага ҳеч.
Увиллар ҳайбатли тўқсон бешинчи,
Бўш тўрни қозиқдай йиртар тўлқинлар.

Қирқ биринчи судрар ёнар думини,
Тош шиғирин ютар чирилдоқ хори,
Ҳаммани обкетар сўнгги шалдираб,
Денгизда турибман тиззамгача сув,
Орзунинг гумбази юлдуздан шишиб.

Кичиги узилар — борарга жой йўқ,
Бурар саккизинчин, синовга ташлар:
Ҳеч нима! — шу билан бирга — юлдуз у,
Сузса кўр-кўрона яхши бўларди
Қизил сим орқали уфққа томон,

Қайдадир чақнайди зулматни ёриб,
Тунни қувиб ўтиб темир фалакда,
Ўттиз етти, ўн еттинчи эшелон
Гумбурлайди четда, оғар чуқурга,
Юлдузланар — содир бўлади булар.
Бари ва барчада.